Испания кубоги ярим финал ўйинининг жавоб учрашуви учун “Барселона” майдонига сафар уюштиражак “Валенсия”да қизиқ кампания бошланди.
Клубнинг собиқ афсонавий футболчиси Гаиска Мендьета кичик видео лавҳа суратга олди ва клуб мухлисларини “Ноу Камп”га таклиф этди. Ушбу видео лавҳада “Валенсия” сафида 9 йил тўп сурган, клуб тарихининг энг яхши футболчиларидан бири Мендьета “Валенсия” мухлисларини Каталонияга олиб борадиган автобуснинг ҳайдовчиси қиёфасида кўриниш берди ва клубни финалга ўзи олиб боришини таъкидлади. Мендьета агар клуб финалга йўл олса чиндан ҳам рулга ўтиради ва мухлисларни ўз ҳисобидан финалга олиб боради.