Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шахс : Қаранг, Жанубий Америкадан ҳакам...

Баҳо:
+ | -

УЕФА Евро-2020га ўйинларни бошқариб бориш учун 19 нафар рефери жалб этди. Улар турли мамлакат вакиллари: Германия, Испания, Швеция, Туркия, Руминия, Франция, Нидерландия, Португалия, Словения, Исроил, ...Аргентина. Тўхтанг, Аргентина? Ҳа, Европа чемпионатига чақирилган ҳакамлар орасида Жанубий Америка вакили ҳам бор. Гап аргентиналик Фернандо Рапаллини ҳақида кетмоқда. У футболчиларга карточка кўрсатишда ўта ҳимматли, яна бассейнлар савдоси билан ҳам шуғулланади. Хуллас, қуйида gol.ru сайти маълумотлари асосида Евро-2020нинг аргентиналик меҳмони фаолиятига бирров назар ташлаймиз.

Нега узоқ Жанубий Америкадан?

Ҳаммаси 2020 йили УЕФА ва КОНМЕБОЛ ўртасида ҳакамлик борасида тажриба алмашиш бўйича имзоланган махсус дастур самарасидир. Фернандо Рапаллини Евро-2020га ўз бригадаси билан ташриф буюрди. Яъни бутун «кўҳна қитъа»­ни қамраб олган турнир давомида унга ҳамюртлари - Хуан Пабло Белотти ва Диего Бонфа ҳамроҳлик қилишади. УЕФА бунга жавобан испаниялик Хесус Хиль Мансанони яқинда бошланган Америка кубогига юборди.

 

Рапаллини ким?

Фернандо Рапаллини - 43 ёшли аргентиналик ФИФА рефериси. У Жанубий Америкада ўта қаттиққўл ҳакам сифатида танилган. Фернандонинг фаолияти 2011 йили бошланган. У аввалига Аргентина чемпионати қуйи лигалари ва ярим профессионал дивизионларида ишлади. Эътиборли факт: Рапаллини атиги 3 йилдан кейин ФИФА рефериси мақомини олди. «Болалигимдан футболга меҳрим баланд. Собиқ ҳакам Хорхе Вильяно томонидан Ла-Платада асос солинган футбол мактабида таҳсил ҳам олганман. Бироқ ҳеч ҳачон ўйнашга алоҳида қизиқмаганман. Чунки ҳамиша майдонда энг юқори куч сифатида ишлашни хоҳлардим» - бу Рапаллинининг ҳакамлик ишига муносабати.

Фернандо Рапаллини ҳакам сифатида бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.

1. У спортчиларга хос саналмаган хатти-ҳаракатларга сира тоқат қилолмайди ва бундай вазият кузатилса, камдан-кам ҳолатда оғзаки огоҳлантириш билан чекланади. Қисқаси, нопрофессионал иш тутган футболчининг Рапаллинидан дарҳол қандайдир карточка олиши эҳтимоли жуда баланд. Мана, оддий бир мисол - январь ойида Марадона кубоги (Аргентина кубоги) доирасида «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасида кечган ўйинда икки жамоа футболчилари ўзаро тортишиб қолишди. Рапаллини шунда уларни бирин-кетин сариқ карточка билан «сийлади». Бундан айниқса, Карлос Тевес роса ғазабланди: «Йўқ, аслида ҳакамликни жиддий танқид қилишни истамайман. Бизнинг дерби ҳамиша шундай бўлади - кескин кураш, қайноқлик... Аммо агар ҳакам ҳар қандай тўқнашув учун карточка бераверса, ўзимни қўярга жой тополмайман». Рапаллини ҳам бунга тезда жавоб қайтарди: «Тевеснинг нима дегани билан ишим йўқ - бу қизиқ эмас. Аммо агар у муштлашишни хоҳласа, марҳамат, футболдан бўш вақтларида ринга чиқсин. Фақат футбол ўйинида эмас».

Рапаллини ишидан яна бир мисол. Либертадорес кубоги-2020. «Интернационал» ва «Гремио» ўйини. Бу учрашувда футболчилар ўртасида оммавий мушт­лашув келиб чиқди. Рапаллини эса жанжални 8та сариқ карточка воситасида тўхтатди. У ҳаттоки, муштлашувга қўшилмаган, рақибини шунчаки, тортган футболчиларни ҳам аягани йўқ.

2. Рапаллини - ўта қаттиққўл ҳакам. У якунланган мавсум Аргентина чемпионати доирасидаги 16та ўйинни бошқарди. Мавсум давомида кўрсатган сариқ карточкалари сонига диққат қилинг: ҳар бир ўйинга ўртача ҳисобда 6,41та! Бу Аргентина чемпионати реферилари учун энг юқори коэффициент. «Бока»га қарши ўйинда майдондан четлатилган «Ривер-Плейт» вакили Энцо Переснинг фикр­лари эътиборга молик: «Тўғриси, фаолиятим давомида бундай бераҳм ҳакамни жуда кам кўрганман. Ўйинда биринчи сариқ карточкани оддий оёққа тепиш учун олдим. Рапаллинига тасодифан қўполлик ишлатганимни тушунтиришга уринганимда, у янада қатъий­лашди: «Жим бўл, тортишма. Мана, сариқ карточка, энди кейинги сафар қоида бузишдан олдин ўйлаб кўрасан...».

3. Рапаллинини ғазаблантирадиган яна бир ҳолат - бу симуляция. У ўз интервьюларидан бирида бу масалага алоҳида тўхталганди: «Баъзи лигалар ўйинларини умуман бошқаролмасам керак. Чунки уларда симуляция ишлатувчи муғомбирлар жуда кўп. Испания лигаси? У ерда вазият ўта ваҳимали эмас, лекин симуляция ҳолатлари меъёридан кўп, барибир».

Умуман олганда, Рапаллини Жанубий Америка футболи стандарт­лари бўйича энг яхши ҳакамлар қаторида. Аммо бир сафар шу қаттиққўллиги туфайли 1 ой муддатга дисквалификация қилинди. Аниқроқ айтсак, Аргентина футбол ассоциацияси 2020 йилнинг бошида 3та айблов билан уни вақтинча ишдан четлатди: 1). «Ривер-Плейт» ҳимоячиси Хавьер Пионлага ноўрин сариқ карточка бергани учун. 2). «Уракан» ҳимоя­чилари Лукас Меролла ва Карлос Араужони нотўғри огоҳлантиргани ва майдондан четлаштиргани учун. 3). «Уракан» футболчиларига белгиланган жазони ўйин ҳисоботида аниқ ёзмагани учун. Ўшанда Рапаллини Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишида ўз қарорларини тушунтиришга уринди, вазиятларда тўғри йўл тутганини таъкидлади. Шунингдек, ўйин ҳисоботи билан ўзи шуғулланмаганини айтди. Аммо Аргентина футбол ассоциацияси бирданига бир нечта жамоадан шикоят тушганиданми, ҳакамни 1 ой муддатга четлаштирди, барибир.

 

Футболдан ташқарида ҳам иши бор

Фернандо Рапаллини 2019 йили ҳакамлик муҳим иши эканлигини, лекин энг муҳими эмаслигини тан олди. Реферининг бош йўналиши - бу хусусий уйлар учун сузиш ҳавзалари қуриш билан шуғулланадиган оилавий фирма. Тўғри, унинг кичик бизнеси фақат Сити Беллнинг кичик ҳудудини қамраб олган (тушуниш учун: Ла Плата - Буэнос-Айрес вилоятининг маъмурий маркази, Cити Белл - шу шаҳарнинг кичик бир қисми). Рапаллинининг ўзи бу ҳақда очиқ гапиради: «Очиқ айтаман, ҳакамлик мен учун абадий маш­ғулот эмас, буни яхши биламан. Футболдаги энг катта орзум - жаҳон чемпионатида ишлаш. Шундан кейин эҳтимол, дарҳол ҳакамлик фаолиятимга нуқта қўярман...».

Фернандо ҳозирга қадар Америка кубогида ҳам, Либертадорес кубогида ҳам ишлашга улгурди. Евро-2020даги иштироки катта плюс, албатта. Дейлик, Европа чемпионатида яхши таассурот қолдирса, яқин орада ЖЧда ишлашга даъвогар реферилар қаторига қўшилиши ҳеч гап эмас.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 02.07.2021.
Ўқилди: 5475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик