Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Италияга (1:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйлашимча, ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча нарсани қилдик. Рақиб иккинчи голни ажойиб тарзда урди, аммо биринчисида кўпроқ ўзимизнинг айбимиз бўлиши мумкин.
Италия тўпга кўпроқ эгалик қилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Турнирни тарк этиш хафа қилди.
Мен учун сўнгги 5 ҳафта жуда ғалати ўтди. Аввал ЕЧЛдаги, кейин Португалияга қарши баҳсдаги жароҳат. Майдонга туша олганим учун тиббий ходимларимиздан миннатдорман. Улар ҳақиқий мўжиза яратишди.
Сўнгги 4та йирик турнирда камида чоракфиналгача чиқдик. Евро-2016да Уэльсдан учралган мағлубиятни инобатга олмаса, бизда фожиали муваффақиятсизлик бўлмади», — дея де Брюйненинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.