Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Бунёдкор» ва «Шахтёр» баҳсида кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионлари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби  расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Миржалол Қосимов бугунги учрашувда асосан жамоа таркибига янги келиб қўшилган, кўрикда бўлиб турган ва ёшлар жамоасидан етишиб чиқаётган футболчилар хизматидан фойдаланди. Хайрулла Каримов, Камолиддин Мурзоев каби тажрибали футболчилар эса янгиларни майдонда бошқариб туриш учун сафга киритилди. Таркиб оптимал кўриниш хосил қилмаган бўлса-да, Қозоғистон чемпионига қарши ўйиндаги устунлик «қалдирғочлар» томонида бўлди. Тўпни ўз назоратларида ушлаб туриш, ранг-баранг ва комбинацион ҳужумлар ташкил этиш, ҳавфли вазиятлар яратиш борасида «Бунёдкор» вакилларининг яққол устунлиги сезилди. Агарда натижа муҳим ҳисобланганида ғалаба биз томонда бўлиши аниқ эди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Миржалол Қосимов шогирдлари майдоннинг ҳар бир чизиғидаги устунликни ўз қўлларига ола бошлашди. Аксарият ҳужумлар қанотлардан ташкил этилди. Хайрулла Каримов ва Артём Филипосян марказий ҳимоячи сифатида ўйнашган бўлса, икки қанот ҳимоячилари Яннис Мандзукас ва Жавлон Мирабдуллаев кўп ҳолларда ҳужумларга фаол қўшилиб туришди. Ёшлар жамоасидан жалб этилган Алибобо Раҳматуллаев ўз тажрибасини орттириб бораётгани сезилиб турибди. Бугунги баҳсда ҳам худди Чехиянинг «Баник Острава» клуби билан бўлгани каби Камолиддин Мурзоев рақиб ҳимоячилари томонидан кўпинча қўполлик билан тўхтатиб қолинаверди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида «қалдирғочлар» ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Яннис Мандзукаснинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришишди. Қайтган тўпни дарвозага йўллаш учун шай турган Алибобо Раҳматуллаев кучли зарб билан Ткачук маҳоратини синаб кўрди. «Шахтёр» посбони кучли зарбани қайтаришга-ку қайтарди, аммо ўзи мувозанатини йўқотиб қўйди. Такрорий зарбани йўллаган Пауль Обиефуле дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, «Бунёдкор»ни олдинга олиб чиқди.

Орадан кўп ўтмай ҳисоб тенглашди. Рақиб ҳужумини қайтаришда дарвозабонимиз Виктор Мочалов фаол ҳаракат қилди ва йўлланган зарбани қайтарди. Иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олиш учун ташланди. Тўпга эга чиқиш учун рақиб ҳужумчиси ҳам кураш олиб борди. Воқеликдан анча олисда турган ҳакам ҳуштагини чалиб, йўқ жойдан пенальти белгилади. Ушбу вазиятда Мочаловнинг қўли ҳатто рақиб аъзосига умуман тегмаганди ҳам. Бироқ майдонда ҳакам ҳақ деганларидек, 11 метрлик нуқтадан Асхат Борантаев ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги дақиқаларда ҳам «Бунёдкор»нинг ўйиндаги устунлиги давом этди. Бироқ Ткачук дарвозасига иккинчи тўпни киритиш насиб этмади.

«БУНЁДКОР» - «ШАХТЁР» 1:1 (0:0)
Голлар: Пауль 50 (1:0), Борантаев 57 пенальти (1:1)

«Бунёдкор»: Виктор Мочалов, Хайрулла Каримов, Артём Филипосян, Яннис Мандзукас, Жавлон Мирабдуллаев, Пауль Обиефуле (Дилшод Жўраев 88), Ебрима Сохна (Руслан Мельзиддинов 69), Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Ражабов (Илҳом Бойдедаев 65), Данило Белич, Камолиддин Мурзоев

«Шахтёр»: Ткачук, Досманбетов, Кузьмин, Борантаев, Габишев, Солошенко, Тарасов, Ли, Рсолин, Лунинг, Фернандес

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:00, 07.02.2012.
Ўқилди: 12009 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11560]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11098]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4886]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4772]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4377]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2305]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2273]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2237]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2112]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1900]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.