Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

Легионерларимиздан дараклар: Остон Венгрия клубига ўтишни истамади, Жалолиддин эса...

Баҳо:
+ | -1

Ўруновдан «Ференцварош»га рад жавоби.

«Спартак» (Москва) ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Венгрия чемпио­ни - «Ференцварош»да давом эттириши мумкин эди. Маълум қилинишича, венгрияликлар ҳам­юртимиз трансферини кейинчалик тўлиқ харид қилиш шарти билан ижара асосида олишни истаганлар. Бироқ футболчининг ўзи бу клубга ўтишни истамади. Таъкидланишича, Остонни «Ференцварош» таклиф қилган маош миқдори қониқтирмаган.

Кенжабоев ва «Чежу» йўллари айро.

Жанубий Корея ОАВ хабарига қараганда, «Чежу Юнайтед» клуби ҳамюртимиз Ислом Кенжабоев билан ўртадаги шартномани бекор қилди. «Насаф»нинг собиқ вингери Жанубий Корея жамоаси сафига 2020 йилнинг декабрида қўшилганди. 21 ёшли футболчи янги жамоасининг «K»-1 лига доирасидаги 1тагина ўйинида майдонга тушди. Яқинда юртимизга қайт­ган ярим ҳимоячи фаолиятини «Қизилқум»да давом эттиради. Навоий клуби мураббийларининг сhampionat.asia сайтига маълум қилишларича, Кенжабоев яқин кунларда ПФЛда рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Акобир Тўраев чакки эмас.

Ҳужумчи Акобир Тўраев Тожикистон чемпионатининг июнь ойи­даги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Хўжанднинг «Эсхата» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз якунланган ой рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилиб, чемпионатдаги жами голлари сонини 8тага етказиб қўйди. Мураббийлар орасида эса «Истиқлол» (Душанбе) устози Виталий Левченко тенгсиз бўлди. Тожикистонда ой лауреатларига футбол лигаси дипломлари ва 3 минг сомон миқдорида мукофот пули берилишини айтиш жоиз. Эслатма, 2012 йили Эронда ўтказилган U-16 тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар термаси сафида чемпион бўлган Акобир Тўраев бунга қадар «Бухоро», «Пахтакор», «Рахматгож» (Бангладеш), «Машъал» жамоаларида ўйнашга улгурган. 

51 дақиқа ҳаракат.

«Актобе» Қозоғистон Премьер-лигаси 19-турида «Акжайик»ни қабул қилиб,  иродали ғалабага эришди - 2:1. Жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев бу сафар ҳам бошланғич таркибда майдонга тушиб, 51-дақиқагача ҳаракатланди.

БАТЭ очко йўқотди.

Беларусь чемпионати Олий лигаси пешқадами «Шахтёр»ни изма-из таъ­қиб этаётган БАТЭ 15-турда «Витебск» меҳмони бўлиб, қимматли 2 очкодан маҳрум бўлди - 0:0. Борисов жамоасининг ярим ҳимоячиси Шаҳбоз  Умаров мазкур учрашувнинг 72-дақиқасигача майдонда тўп сурди.

Достон Ҳамдамов ортга қайтадими?

Ярим мавсумБАА чемпионатида тўп сурган Достон Ҳамдамов «Пахтакор»га қайтса, ажабмас. Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси ҳозирда хориж клублари таклифларини кўриб чиқмоқда. Бордию, улар Достонга маъқул келмаса, у Суперлига иккинчи даврасидан эътиборан яна «шерлар» шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Машарипов «Ал-Наср» ихтиёрида.

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ижара сафаридан кейин Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ихтиёрига қайт­ди. Бу ҳақда Ар-Риёд клуби расмий хабар эълон қилди: «Ўзбекистон футболи юлдузи Жалолиддин Машарипов эртага Ар-Риёдга қайтади ва жамоа билан Болгарияда ташкиллаштириладиган ўқув-машғулотлар йиғинига йўл олади». Эслатиш керак, Жалолиддин аввалги мавсум ижара келишуви асосида «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) шарафини ҳимоя қилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:15, 06.07.2021.
Ўқилди: 14213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" - "Ливерпуль" юлдузига: Сиз биз қидирган ўйинчи эмассиз! [3464]

Премьер-лиганинг икки гранди Ямалга трансфер таклифи билан чиққан [2435]

Флик бугун "Барса" ҳужумига ўзгартириш киритиши кутилмоқда [2018]

Бокс. Баҳодир Жалолов украиналик рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди [1809]

Ла Лига. "Барселона" "Бетис" билан дуранг ўйнади ва "Реал" билан фарқни 4 очкога етказди [1624]

Испания чемпионати. "Реал" кутилмаганда "Валенсия"га ўз майдонида ютқазди [1610]

Машҳур нашр "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" ўйини тахминий таркибларини тузди [1522]

RFEF Испания кубоги финали учун "Барселона" ва "Реал"га қанчадан чипта ажратгани эълон қилинди [1451]

Флик: "Реал Мадрид"нинг ўйинини кўрмадик" [1432]

Sport ва Futbol телеканалларининг 6-апрель кунги кўрсатувлар дастури. Бугун Суперлига ва U-17 Осиё Кубоги ўйинлари жонли кўрсатилади [1344]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz