Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Вундеркиндлар: «Пеп» лақабли Гвардиол

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоасида шундай футболчи бор - Йошко Гвардиол. Кимнидир эслатмаяптими? Ёрдам: Манчестер шаҳри клубларидан бирининг мураббийи. Яхши, гап Пеп Гвардиола ҳақида кетаётганлигини аллақачон тушундингиз. Аммо йўқ, барча белгилар ҳақиқий, мос тушиши эса тасодифийдир. Гвардиол Хорватияда туғилган, бутун ҳаёти давомида ўша ерда ўйнаган. Фақат шу йилнинг бошида «Лейпциг»га ўтди (кейин эса олти ойга яна Загребнинг «Динамо»сига қайтди).

У ҳақда бир қатор фактлар:

• Уни Пепнинг ноқонуний ўғли деб аташни ёқтирадиганларга қўшимча маълумот: Пеп Гвардиоланинг исми инглиз тилида Josep Guardiola деб ёзилади. Йошко Гвардиолники эса - Josko Gvardiol.

• Аммо «Динамо»да ҳамма уни Пеп деб чақиради.

• Дастлаб Гвардиол Загребнинг «Динамо» клуби академиясига киришни хоҳлаган. Аммо у ердагилар футболчининг жуссаси жуда кичиклигини айтиб, уни рад этишган. Ўшандан кейин Гвардиол камтарона «Трешневки» академиясига йўл олади.

Бир йил ўтгач, «Динамо» скаутлари унинг шаҳар мусобақаларидаги ўйинидан ҳайратга тушишди ва ўзлари унинг ёнига таклиф билан боришди. Ўз навбатида, Гвардиол уларга ўтмишни эслатмади, чунки у болалигидан «Динамо»га мухлислик қилган.

• Гвардиолнинг болалиги футбол билан эмас, балки баскетбол билан боғлиқ бўлган: «Кундузи ҳовлида дўстларим билан баскетбол ўйнардим, кечалари эса махсус каналларда намойиш этиладиган МБА ўйинларини томоша қилардим. Ўз вақтида, баскетболчилик фаолиятини орзу қилардим. Кейин ёзнинг уч ойида дам олиш учун узоққа жўнадим - қайтиб келганимда эса аслида баскетбол менга унчалик ёқмаслигини англадим».

• 2021 йилдаги сайёрамизнинг 50 нафар энг яхши ёш футболчилари рўйхатига киритилди.

• Мавсум-2019|2020 давомида уни «Лидс» кузатиб борди. У шундай деди: «Скаутлар ва шахсан Марсело Бьелса деярли ҳар куни менга қўнғироқ қилишарди. Ҳаттоки, ёзда уларнинг ёнига ҳам бордим, ҳаракатларимдаги камчиликларни кўрсатишди. Ўшанда қойил қолгандим: наҳотки, шундай буюк клуб ва мураббий айнан мени диққат билан кузатиб бормоқда? Аммо чуқур нафас олгандан кейин тушундимки, ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаганман, «Лидс»га кўчиб ўтиб, қаттиқ адашишим мумкин».

• «Лидс»ни рад этишининг яна бир сабаби - бу «Ливерпуль» мухлиси эканлигидир: «Ҳа, Хорватиядан ташқарида бошқа севимли жамоам йўқ эди. Каррагернинг ўйинларини мириқиб кузатардим ва унга қойил қолардим. Қандайдир тарзда унинг техникасини эсладим ва уни машғулот ўйинида такрорлашни хоҳлаб қолдим. Каррагер ушбу ҳаракатни тоза бажарганди, аммо мени майдондан четлатишди. Чунки рақибга икки оёғим билан учиб боргандим».

• Келаси ёзда у «Лейпциг»га яна бир бор кўчиб ўтади. Transfermarkt битим деярли 19 миллион евро эвазига тузилишини айтмоқда. Бу эса Упамекано ўрнига режалаштирилган трансфердир ва буни Юлиан Нагельсманнинг ўзи шахсан маъқуллади: «Жуда ақлли йигит. У ажойиб ҳимоячига айланади».

Аммо Нагельсманн энди жамоада бўлмайди, чунки у мавсум тугагач «Бавария»га йўл олди.

• «Динамо» футболчилари машғулот ва учрашувларга қандай етиб боришади? Шахсий автоуловларида. Йошко Гвардиол-чи? У жамоат транспортида юради.

Гвардиол 19 ёшида шахсий квартирасига маблағ ишлаб топди, аммо барибир, ота-онаси ва сингиллари билан яшайди. Учрашувлардан сўнг у «Динамо» стадионидан уйига трамвайда қайтади.

• Ҳозир Гвардиол кунига камида беш соат машғулот олиб боради: «Баъзан шахсий мураббийим: «Кел, сузишга борайлик», - дейди. Бу эса яна икки соат давом этади. Ота-онам коллежга боришни маслаҳат беришади, лекин мен истамайман - ҳозирча ўзимни тўлиқ футболга бағишлашни режа қилганман».

• Гвардиол Хорватия терма жамоаси таркибида йирик халқаро мусобақада ўйнаган энг ёш футболчидир.

«Агар футболчи бўлмаганимда, отам каби балиқчиликни танлардим».

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:45, 06.07.2021.
Ўқилди: 2967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.