Германия футбол иттифоқи Германия чемпионати биринчи давраси якунларига бўйича ишқибозлар ташрифига доир маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, рекорд даражадаги натижалар қайд этилган.
Бундеслига доирасидаги биринчи даврадаги барча ўйинларга жами 6,78 миллион томошабин ташриф буюрган. Бу, бўлиб ўтган 153 учрашувнинг ҳар бирига ўртача 44345 нафар томошабин тушганини билдиради. Шундай қилиб, чемпионат ўйинларини стадиондан туриб кузатишга бўлган томошабинларнинг қизиқиши ўтган мавсумга нисбатан 7 фоизга ўсган.
Айни вақтда, чипталарнинг нархи деярли ўзгаришсиз қолган ва бундаги ўртача кўрсаткич 22,43 еврога тенг.
1-дивизион (2-Бундеслига)га тўхталадиган бўлинса, унда ҳар бир ўйинга ўртача 17125 нафар томошабин стадионга келмоқда. Бу ўтган мавсумдаги ўртача кўрсаткичдан 27 фоизга кўпроқ дегани.