Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тўрт муносиб номзод. ЕВРОда қайси жамоа ғолиб бўлади? (3-қисм)

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ биз бу рукнда Италия ва Испания терма жамоалари ҳақида қисқа тўхталиб ўтган эдик. Бугун ҳар иккиси ўзаро тўқнаш келади. Навбат яна бир яримфиналчи, ғолибликка яна бир муносиб номзодга етиб келди. АНГЛИЯ!

The Three Lions

Гарет Саутгейт Украинага қарши учрашувда адекват мураббий эканини кўрсатди. “Энди шу украинларга қарши ўйинда ҳам эҳтиёт бўлса жуда ўтиб тушарди”, - дейишингиз мумкин. Аммо уни ўта прогматик, жуда эҳтиёткор ўйин кўрсатаётгани кўп таъкидлансада, мураббий керак ўринда кучни кўрсатиши мумкинлигини ҳам исботлади. Бу яхши.  

Ҳозирча инглизлар дарвозасига турнир мобайнида 42 та зарба йўлланган бўлсада Пикфорд ҳали гол ўтказиб юбормади. Умуман олганда, сўнгги 10 учрашувда биргина гол ўтказиб юборган Англия терма жамоасининг ҳимояси ҳозир ўз ҳудудидан кўра ҳужумда кўпроқ мақталмоқда. Манчестер шаҳри вакиллари – Магуайр, Шоу, Стоунз ва Уолкер ажойиб самарадорлик намойиш қилаётгани бор гап. Бундан ташқари, немисларга қарши учрашувдан ҳам кўрдик-ки, Триппьер ҳам бу тўртлик ҳосил қилаётган тасвирга осон сингиб кетади. Бу йигитларнинг, айниқса Шоунинг ўз қаноти бўйлаб бемалол ҳаракат қилишида таянчдаги футболчилар қилаётган меҳнатнинг ўрнида беқиёс.

Наздимда Кэлвин Филлипсга ўйинларнинг бирида Хайрулла Ҳамидов тўғри тариф берди. У қайси клубдан, қайси мураббийдан терма жамоага келиб қўшилганини унутмаслик лозим. Боши тўла ўйин схемалари-ю, теоретик тенгламалар бўлса не ажаб. Деклан Райс ҳам қолишмайди. Қарорларнинг тез қабул қилиниши, рақиб ҳаракати учун ноқулайлик туғдириб, майдонни зичлаштириб юбориш, ўзидан аввалги ўта креатив ҳужуморти вакилларининг ишига кўп ҳам аралашавермаслик ва бошқа фазилатлар билан ажралиб турибди Райс-Филлипс дуэти. Мен бу жуфтликка позициясида рақобат қилиши мумкин бўлган биргина бошқа жуфтликни кўряпман. Бироз бошқачароқ ўйин схемасидан фойдалансада – Италиядаги Жоржиньо-Вератти марказигина улардан устунроқ бўлиши мумкин. Лекин буни ҳам ҳали амалда текшириб олиш зарур.

Ҳарри Кейнни соф ҳужумчи деб ҳисоблаш бу турнирда бир неча терма жамоага панд берди. Хавф кутилмаганда Стерлингдан келмоқда. Украинага қарши ўйинда инглизлар барчани қўрқитиб қўйишди. 90-йилларда жуда мода бўлган ҳаводаги мутлақ устунлик кузатилди уларда. Бунгача эса ҳужумлар майда паслар ва Раҳимнинг чаққонлик билан жарима майдони ичига кириб кетиши билан ёдда қолаётганди. Энди Саутгейт Данияга қарши қайси услубдан фойдаланади? Ўзи умуман, битта ўйинда битта услубдан фойдаланишга мажбурми Англия? Ўйлашимча, йўқ, ундай эмас.

Яна бир гап. Англия ҳозирча қолган уч жамоадан фарқли равишда заиф нуқтасини кўрсатмаган ягона жамоа, менимча. Дания бу нуқтани топиб, ундан ўз манфаати йўлида фойдалана оладими, йўқми... буни бирга аниқлаб оламиз.

Кейинги фикрлар айнан Данияга аталади.

Ориф Толипов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:10, 06.07.2021.
Ўқилди: 3242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.