Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Англияда тез орада футбол асл кўринишига қайтади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англияда мамлакат бош вазири Борис Жонсон, соғлиқни сақлаш раиси Крис Уайти ва илмий котиб Сер Патрик Уалланс иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда аҳоли орасида вирус тарқалиши камайгани ва вакцинация ишлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, 19 июлдан бошлаб карантин чораларини юмшатиш фонида спорт мусобақалари, жумладан, футбол баҳсларига ҳам томошабинларни тўлиқ киритиш бўйича қарор қабул қилинди. Бунда вакцинация ишларининг дастлабки фазаси якунланиши муносабати билан барча спортларни томоша учун август ойидан мавсум оҳирига қадар очиш ишлари ҳам белгилаб берилган. Англияда шу кунлардан бошлаб ижтимоий масофа ва ниқоб тақиш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланмоқда. 25 июнда ўтказилган сўнгги тестларда 58 минг фуқаро иштирок этган ва улардан атиги, 28 та ҳолатда инфекция юқтирган фуқаро аниқланган.

Бу дегани эндиликда футбол мухлислари аввалгидек ўйингоҳларга чекловларсиз кириш имкониятини қўлга киритади. Ушбу қарорлар ижросини оптималлаштириш мақсадида ҳукумат вакиллари томонидан12 июль куни махсус йўриқнома нусхаси тайёрланади. Бу ҳақда Бош вазир шундай дейди: «Биз қонуний чекловларни минимал даражага туширишни ва одамлар ўзларининг хавсизлиги учун жавобгарликни оладиган тизимни яратиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Эндиликда халқнинг ўзи вирус янгиликларидан бохабар бўлиб, ҳаракат қилишлари зарур бўлади. Бу бўйича тўртта босқичдан иборат режа тайёрлаяпмиз».

Биринчи босқичда барча спорт мусобақаларига эркинлик бериш кўзда тутилган. Англияда футбол турнирлари давом эттирилишида ушбу босқич жуда муҳим. Стадионларга мухлисларнинг қайтиши, футболнинг жозибасини асл ҳолига қайтаради. Европа чемпионати баҳсларини ҳам аксарияти, жумладан, ярим финаллар ва финал баҳси Лондонда ўтказилиши белгиланган. Уларга стадионнинг 100 фоизгача ҳажмда мухлислар ташрифига рухсат берилади.

Премиер Лига ижрочи директори Ричард Мастерс ўзи қатнашган бир нечта матбуот анжуманларида август ўртасида бошланажак 2021/22 йилги мавсум учун стадионлар тўлиқ иш бошлашидан умид қилаётганини билдирган эди. Ҳукумат баёнотидан кейин Премиер Лига ҳам расмий сайтида бунга қисқача тўхталиб ўтди: «Мухлислар соғинган дамлар яқин. Биз бундан жуда мамнунмиз. Асосий вазифамиз аввалгидек тўлиқ қувватга қайтиб олиш ва барчани хавфсизлигини таъминлайдиган механизм яратишдан иборат. Бунинг устида тегишли давлат органлари билан ишлашда давом этамиз».
Ушбу ўзгаришлар янги мавсум давомида барча турнирлар каби Чемпионшип ва унда қатнашувчи клублар молиявий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Футболда ва умуман иқтисодий соҳада юз берган пасайиш ҳамда инқироз ҳолатлари секин-аста барҳам топа боради. Бу биз истаган ва соғинган ҳақиқий футболни қайтаётганидан дарак беради. Харҳолда, шунга катта умид боғлаганмиз!

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:34, 06.07.2021.
Ўқилди: 2593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5373]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4159]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3347]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2556]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2452]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2230]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2068]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2057]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1732]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1647]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик