Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Евро-2020. Диёр Имомхўжаевнинг финалолди мулоҳазалари

Баҳо:
+ | -

Англия 55 йил деганда катта мусобақа финалида, инглизлар ҳеч қачон Европа чемпиони бўлишмаган.

Ғалати. Дунёнинг энг кучли ва томошабоп лигасига эга мамлакат, футбол ватани, таркиби доим даҳшатли эди, аммо ҳар сафар омадсизлик. Англия ўз чемпионати билангина фахрланади. Ҳар шанба-якшанба ўша Евро ёки мундиалдан кам бўлмаган футбол учрашувлари мамлакатда ўнлаб ўтказилади. Инглизлар миллий терма кучли бўлиши учун клублар билан боғлиқ анъаналарни бузишмайди. Асосий жамоа учун ҳеч қачон ички чемпионат қурбон қилинмайди.

Кўринадики, кучли чемпионат термалар миқёсида доим ҳам муваффақият калити дегани эмас, аммо асосий омил эканини ҳам рад эта олмаймиз. Ҳар 20 йилда бўлса ҳам ўзини кўрсатиб турадиган Хорватия каби мамлакатлар бор, уларда ички чемпионат даҳшат дейиш қийин, лекин футбол тизими нотўғри йўлда дейиш учун асос топиш ҳам қийин.  

Италия — даҳшат. Фақат кучли чемпионат ғолиб бўлаверса, Англия ҳеч бўлмаса сўнгги 25 йилликда Италияга кун бермаслиги керак эди. Аммо ундай эмас, А серия қандай ҳолатда бўлмасин, мовий гвардия натижаси доим Англияникидан яхши бўлган.  

Италияда яқинда ҳам бир клуб саккиз йиллаб чемпионликни ҳеч кимга бермаётганди. Италияда стадионлар ўта замонавий эмас, аксинча, анча эски. Италия бир неча йиллардан буён икки асосий ҳимоячи ва битта яхши дарвозабонга суяниб келди, терма мураббийлари улардан ўтадигани чиқмаяпти деб йиғламади. Бугунги кунда Тотти, Баджо, Дель Пьеро даражасидаги футболчиларга эга бўлмаса-да, Италия Европада ўртамиёна деб қараладиган футболчилари билан ҳам битта яхлит мушт бўла олмоқда.

Кўряпсизми, фикрлашимиз учун тайёр шпаргалкалар. Италияда узоқ йиллик чемпион чиндан ҳам яхши ишлади, фақатгина Ювентус маркетинг, менеджмент борасида инглиз, немис, испан клублари билан рақобат қилиб турди. Бироқ Ювентусга ҳеч қачон миллий терма жамоа ўзаги сифатида қарашмади. Қандайдир Олимпиада ёки мундиал сабаб топ футболчилар ҳеч қачон сунъий равишда Ювентусга олиб келинмади.

Яқин 2006 йилларда ҳам Италия келишилган ўйинлар, коррупционер ҳакамлар-у, футбол арбобларига тўлиб ётганди. Италия клублари асосан мафия томонидан бошқарилди. Англия, Испания каби чемпионатларга бориб, даҳшат ўйнаган италиялик футболчиларни жуда кам кўрасиз, асосий йигитлар доим А серияда. Бироқ булар Италияни ўша 2006 йилда жаҳон чемпиони, 2012 ёки 2021 йилда йилда Евро финалчиси бўлишдан қайтара олмаяпти.
 
Нима демоқчиман, гап дунёқарашда, фикрлашда. Италия футболида давлат арбоблари-ю, ўша мафияларнинг футболдаги йўналишларида ҳам барибир аниқ принциплар, ўзига хос рақобатлар мавжуд эди. Улар давлатдан қандайдир имтиёз олиш учунгина футболдан восита сифатида фойдаланмаган, улар ўз футбол клубини ўша шаҳар ёки маълум доира анъаналарининг кўзгуси сифатида кўрган. Ҳукумат йирик корхоналарни футбол клубларига шунчаки бириктириб бермаган. Гарчи авторитет инсонлар билан муносабатлар ўта мураккаб ва нозик бўлса-да, ҳар соҳада соғлом рақобат учун курашилинган, иложи борича сунъийликка йўл қўйилмаган, ўша авторитет кишилар рақобат учун бир-бирини тийиб турган.    

Биз доим италиялик мураббийларга тан берамиз, футболчиларнинг садоқати-ю, майдондаги гладиаторлиги ҳавасимизни келтиради. Улар гапиришни ҳам, фикрлашни ҳам, ҳатто кийинишни ҳам қонатиб юборади. Сиз ҳеч қачон бирор А серия клубини, умуман мовий гвардиячиларни турнирлар олдидан менсимай ўтиб кета олмаймиз, сиз уларга доим ҳурмат билан қарашга мажбурсиз. Яқин ўтмиш футболчиларидан Контени оласизми, Аллегри ёки Гаттузо, ҳеч қачон футболни тамомлаши билан ишни мураббийларни ўқитишдан бошламаган, аксинча, ўзи ўқишга ҳаракат қилган. Улар бирор клубни қабул қилиб олганида, шу клуб муваффақияти ҳақида ўйлаган, клуб муваффақияти учун регламент ёки футболдаги маълум меъёрларни ўзгартириш учун овозининг борича бақирмаган. Италияда бирор клуб ўз футболчисини бошқасига шундай бериб қўймайди. Улардаги ғурур шу даражадаги, фантастик таклифлар бўлганида ҳам Тотти ёки Дель Пьеролар ўз клубларини ташлаб кетмаган.

Дўппини бир четга қўйиб фикрлаш учун яхши мавзулар-а?

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 10:51, 09.07.2021.
Ўқилди: 5886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.