Винисиус Жуниор Европанинг иккита топ-клубига қизиқиш билдирмоқда. «El Chiringuito» хабарига кўра, «Ливерпуль» ва «Пари Сен-Жермен» бразилияликни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Катта эҳтимол билан Флорентино Перес Винисиусга юқори нарх қўйиши мумкин, чунки клуб ушбу трансфер ойнасида Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи. «Реал» президенти бир неча бор бу ҳақда гапирган. Клубнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда, Мадрид ҳужумчиси учун катта нархни кутиш мумкин.
Винисиус ҳеч қачон ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаган. 20 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» сафида 118та ўйин ўтказган бўлиб, атиги 14та гол ва 23та голли пас беришни уддалаган. Голларнинг баъзилари жуда муҳим бўлган бўлса-да, ҳужумчи учун бундай кўрсаткични муносиб деб ҳисоблаш мумкин эмас.