Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Италияда 33 мағлубиятсиз ўйин, Англияда 55 йил кутилган соврин. Евро-2020 Финал превьюси

Баҳо:
+ | -

Евро-2020 мусобақаси бизга кўплаб ҳаяжонли дақиқаларни тақдим этди. Турнир илк бора бутун Европа бўйлаб ташкил этилди. Бугун узоқ кутилган турнирнинг финал учрашуви Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилан. Келинг финалчиларнинг босиб ўтган йўли ва ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратамиз.

Италия

Афсонавий мураббий Витторио Поззо жамоаси 1935 йилдан 1939 йилгача кетма-кет 30 ўйинда мағлубият нималигини билмаган. Ҳозирги Италия термаси устози Манчинида эса 33 мағлубиятсиз учрашув мавжуд. Жаҳон рекордига етишга бор йўги 2 учрашув қолди. Амалдаги рекорд 1990 йил Бразилияси ва 2000 йиллардаги Испания термасига тегишли, уларнинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 35 тадан бўлган.

Турнир давомида майдонда яратилган имкониятлар бўйича Италия Англияни катта устунлик билан ортда қолдирмоқда. Гап нафақат қўшимча ўйин дақиқалари, балки услуб ҳақида ҳам кетмоқда. Манчини “4-3-3“ ўйин тактикасида жамоасини майдонга тушираётган бўлса, Саутгейт “4-2-3-1“ анча ёпиқ ўйин кўрсатувчи услубни танламоқда. Шунинг учун, Кейн тез-тез ҳимояга ҳам қайтиб ҳаракат қилмоқда.

«Скуадра Адзурра» бугунги рақиб нисбатан 2 та кўп урди ва 2 та кўп гол ўтказиб ҳам юборди. Бонуччи ва Кьелини Ачерби кўмагида ажойиб турнир ўтказишди. Кьелини айниқса ҳаммадан мамнун. Ахир у ўзини ҳақиқий сардор каби тутмоқда, у ўтган жароҳатлар ва чарчоққа қарамай, Италия учун курашмоқда.

Италияни Евро-2020нинг энг ҳужумкор жамоаси, деб бўлмайди. Юқори прессингда ўйнаш бўйича Россия терма жамоаси улардан яхшироқ натижага эга. Плей-оффда кўпроқ қаршиликка дуч келган финалчилар озми-кўпми ўзларининг итальянча футболига ўтиб олишди.

Кьезанинг жароҳат олгани Италия учун катта йўқотиш бўлиши мумкин, унинг майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида турибди. Яна бир қайтадан кашф қилинган Спинаццола ҳам жароҳат туфайли финални ўтказиб юбориши ачинарли. Манчинидан бугунги учрашувда майдонда қандайдир кадрлар борасида сюрпризларни кутиш ноўрин бўлади. Чунки бу каби йирик мусобақаларда финалгача бўлган йўлда таркиб шакилланиб улгуради. Кьеза кучга тўла ҳолатда уни чап қанотга қўйиш варианти Манчинида пайдо бўлиши мумкин эди, лекин таркибда Эмерсон борлиги учун бунга зарурат қолмаяпти.

Италиянинг учрашувга тахминий таркиби (4-3-3): Доннарумма; Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьелини, Эмерсон, Вератти, Жоржиньо, Барелла; Кьеза, Иммобиле, Инсинье.

Англия

Англия термаси тарихига қарайдиган бўлсак, улар битта йирик муваффақиятга эга. Бу ҳам бўлса ўз уйида ўтган 1966 йилги Жаҳон чемпионати ғолиблиги. Евро-96да улар ўз уйларида ғалаба қозонишга яқин эдилар, аммо Саутгейт немисларга қарши учрашувда хатога йўл қўйганди. Натижада, 55 йилдан бери ҳеч қандай йирик соврин ютилмади.

Сўнгги йирик турнирларда финалчилар ўз марказий ҳужумчиларини майдонда “қора“ ишларни қилишда ишлатади. Жаҳон чемпионати финалида Жиру ва Манджукичлар ушбу ишни амалга оширганди, энди навбат Кейн ва Иммобилега келди. Контенинг бир фикрида жон бор Чиро олдинги чизиқда кўп узатмалар бермайди. Шунинг учун, уни баъзида марказга қайтариб турган маъқул. Ҳарри Кейн майдондаги “қора“ ишларини қилиб бўлгач, асосий вазифаси гол уришга ҳам киришди. У жамоадаги энг ёрқин персона эмас, лекин энг самарали эканлиги аниқ. У турнир давомида 7 бор аниқ зарба йўллаб 4 гол уришга эришди. Ярим финалдаги пенальтини ҳисобга олмаса, Кейнда ҳаммаси ажойиб давом этмоқда.

Ўша белгиланган пенальти Евро-2020даги ҳакамларга бўлган катта этирозни келтириб чиқарди. Умид қиламизки, бу каби хато бошқа такрорланмайди. Ўша вазиятда Стерлинг рақиб билан тўқнашгандан кейин майдонга йиқилди. Физик қонунларга кўра бу табиий жараён, лекин Раҳим тўпга интилмади, айнан йиқилиш учун ўйнади. Нима учун ҳакамлар Англияни шу йўл билан финалга тортишди ? Бу ҳолатда пенальти бор ёки йўқлигини аниқ айтиб берадиган мутахассисни ҳам топиш қийин. Шунчаки Англияга омад кулиб боқди.

Омад келганидан уялиш керак эмас. Бу дунёда тез-тез содир бўладиган ҳодиса. Омад сизни мавқейингизга пастга туширадими ? Йўқ, албатта. Ушбу Англия термаси ўзини жуда тартибли кўрсатмоқда. Классик Германия ёки Италия терма жамоалари услубидаги сифатли жамоа. Немисларни-ку аллақачон мусобақадан чиқариб юборишди. Энди навбат итальянларгами ? Аммо «Скуадра Адзурра» чақилиши жуда қийин бўлган ёнғоқ. Манчини Гаретнинг чайналиб кетган классик 4-2-3-1 тактикаси учун тузоқларни ўйлаб топган бўлиши мумкин.

Инглизларга шиддатли ҳужумларнинг ўзи етарли бўлмайди ва агар улар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборса, ўзларининг ўйинларини кўрсатишга қийналишади. Чарчаган данияликларга қарши ўйинни қўшимча вақтгача олиб боргандан ҳам кўп нарсани тушуниб олса бўлади. Улар жарима зарбасидан гол ўтказиб юборди, ушбу вазиятда ҳимоячилар айбдор эмасдек гўё. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Пикфорд гол ўтказиб юборди. Англия қийинчилик билан финалга чиқди. Энг муҳими асосий таркибда ҳеч қандай йўқотишларсиз ҳал қилувчи ўйинга етиб келди. Саутгейт барча юқори формадаги шогирдларини «жанг»га ташлаши мумкин.

Англиянинг учрашувга тахминий таркиби (4-2-3-1): Пикфорд; Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Филлипс, Райс; Фоден, Маунт, Стерлинг; Кейн.

 

Дуэль

УЕФА меҳмонларни расмий мезбонга айлантириб ҳаммани алдагандай бўлди. Бундан нима фойда, ахир Англия турнирдаги 7 учрашувидан 6 тасини «Уэмбли»да ўтказди. Римга қилинган бир учрашувдаги сафар Саутгейт ва шогирдлари учун осон кечди. Манчини ҳам ҳамкасби сингари, мусобақа форматидан мутлақо мамнун. Аммо Италия финалга мураккаброқ йўл билан чиқди. Австрияликлар, бельгияликлар ва испанлар немислар, украинлар ва данияликларга қараганда кўпроқ энергия кетишига сабабчи бўлди. Жисмоний ҳолат финал олдидан муҳим омил ҳисобланади. Чунки кўп нарса прессингга боғлиқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Инглизлар ҳақиқий юқори босимни фақат Жоржиньо Барелла ва Вераттидан олишлари мумкин. Бундай учликка қарши “уч шерлар“ ушбу Еврода ҳали дуч келмади. Итальянларда ҳам чарчоқ борлиги табиий.

Ушбу терма жамоалар ўзаро 27 учрашувда майдонга тушган. Италия 10, Англия эса 8 ғалабага эришган. Қолган 9 учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Евро доирасида иккита учрашув мавжуд. 1980 йилда италияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 9 йил олдинги Киевдаги голсиз дурангдан сўнг ўйин пенальтилар сериясигача борган ва ўшанда итальянлар омадлироқ бўлиб чиққанди.

Шубҳасиз, бир-бирига мос бўлган рақиблар бугун майдонга чиқишади. Энди фақатгина медалларнинг рангини танлаш қолди.

 

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 13:29, 11.07.2021.
Ўқилди: 3591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.