Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Александр Бельдинов: «Навбаҳор»дан таклиф тушиши ҳамоно, уни бажонидил қабул қилдик»

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ошнинг “Алай” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (2:0) якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик. Дастлаб "Алай" устози Александр Бельдинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, ушбу ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича берилган таклиф учун “Навбаҳор” клуби ва унинг раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Айни пайт чемпионатга тараддуд кўряпмиз, бугунги учрашувни ҳам мазкур тайёргарлик доирасида ўтказдик. Албатта, бу каби халқаро ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Гарчи бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, “Навбаҳор”га қарши ўйинда майдонга тушиш биз учун олдинга ташланган қадам ҳисобланади. Аммо тан олиш керак, бугун мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Улар бизга нисбатан тезроқ, уюшқоқликда ҳаракат қилишди, таркибларидан ҳам савияси юқори футболчилар ўрин олишган. Шу боис ҳам, натижа ҳаққоний бўлди. Лекин бу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарамиз.

Наманганга ташрифимиздан аввал “Навбаҳор”да малакали мураббийлар фаолият юритиши, маҳоратли футболчилар борлигидан хабардор эдик. Гарчи жамоа айни пайт Ўзбекистон Суперлигаси турнир жадвалида 10-ўринда бораётган бўлсада, мусобақа иштирокчилари тўплаган очколар орасидаги фарқ катта эмас ва бир-иккита ғалаба жамоани юқори ўринларга кўтариши мумкин. Бир сўз билан айтганда, кучли рақибдан таклиф тушиши ҳамоно, уни бажонидил қабул қилдик. “Навбаҳор”га келгуси учрашувларда омад тилайман", — деди меҳмонлар бош мураббийи Александр Бельдинов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:50, 19.07.2021.
Ўқилди: 3340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.