Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Таъзия. Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди

Баҳо:
+1 | -

Собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди. Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль, душанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги «BMW X5» автомашинасида автоҳалокатга учраб, вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати тўлиқ маълумот берди.

«2021 йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Lacetti» ҳамда «BMW X5» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида «BMW X5» русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, «BMW X5» русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, «Осиё айиғи» лақаби билан машҳур бўлган Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. MMA’даги профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган Мурод Хонтўраев жами 15 та жанг ўтказиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган, учта жангда мағлуб бўлган, яна битта жанг натижаси бекор қилинган.

Манба: daryo.uz

Мурод Хонтўраевнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз. Марҳумнинг охирати обод бўлсин.

Киритилди: 23:02, 19.07.2021.
Ўқилди: 7977 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.