Ўзбекистонда дарвозабонлар мураббийлари учун ФИФАнинг халқаро курслари ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар тарқатмоқда.
«ЎФФнинг таклифига биноан ФИФА 27 майдан 1 июнгача Ўзбекистонда дарвозабонлар мураббийларининг халқаро курсларини ўтказишни режалаштирмоқда», дея ёзилади юқоридаги хабарда.













