Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Кападзе БАА лигасидаги фаолиятини йирик мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе тўп сурувчи БААнинг «Шаржа» клуби мамлакат чемпионати 13-турида «Ал-Жазира»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Рикардо Оливейранинг покери ҳамда Абдуллоҳ Муса томонидан киритилган битта гол Абу-Даби клуби 5:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Темур Кападзе учрашувни асосий таркибда бошлаб, 84-дақиқада Ҳумаид Аҳмадга алмаштирилди. Бу вақтга келиб Ҳассан аш-Шариф дарвозаси беш бора ишғол қилиб бўлинганди.

Таъкидлаш жоиз, «Жазира»га қарши баҳс Кападзенинг БАА лигасидаги илк ўйини бўлди. Бунгача ўзбекистонлик футболчи «Ажман»га қарши кубок учрашуви (0:0)да майдонга тушган эди.

12 жамоа орасида 11-ўринда бораётган «Шаржа» навбатдаги 14-тур учрашувини 14 февраль куни ўзбекистонлик футболчилар — Александр Гейнрих ва Жасур Ҳасанов тўп сурувчи «Эмирейтс» жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:53, 09.02.2012.
Ўқилди: 11459 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик