Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

Шэй Гивен: «Жо Харт Англия термаси сардори бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» дарвозабони Шэй Гивеннинг таъкидлашича, «Манчестер Сити» посбони Жо Хартни Англия терма жамоаси сардори этиб тайинлаш керак. Бу ҳақда «Sky Sports» хабар бермоқда.

«Ҳаммаси терма жамоага қандай мураббий келишига боғлиқ. Баъзи сабабларга кўра, кўплаб мутахассислар дарвозабонларни сардор этиб тайинлашни ёқтиришмайди. Бу, менимча, ғалати ҳолат», деди ирландиялик дарвозабон.

«Жо Харт ортиқча муаммосиз Англия терма жамоасига сардорлик қилиши мумкин. Дино Дзофф ва Икер Касильяс ўз термалари билан бирга эътиборга молик совринларни қўлга киритишган, шунинг учун ҳам мен дарвозабонларга сардорлик боғичини ишониб топшириш керак, деб ҳисоблайман», деди Гивен.

«Харт Англия терма жамоасида ҳам, «Манчестер Сити»да ҳам биринчи рақамли дарвозабон сифатида кўрсата олди. Ўйлашимча, у бу жойни узоқ муддатга ўзи учун кафолатлаб қўйди», дея қўшимча қилди «Астон Вилла» дарвозабони Шэй Гивен.

Эслатиб ўтамиз, Англия футбол уюшмаси «КПР» ҳимоячиси Антон Фердинандни ирқий камситганликда айблаб, «Челси» ҳимоячиси Жон Террини терма жамоа сардорлик боғичидан маҳрум қилганди. Ушбу қарор, ўз навбатида, Фабио Капеллонинг Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқишига сабаб бўлди. Айни вақтда Англия терма жамоасининг бош мураббийи ҳам, сардори ҳам йўқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 06:58, 10.02.2012.
Ўқилди: 11328 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик