Opta статистик платформасининг суперкомпьютери УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ғолиб чиқиш имконияти энг юқори бўлган жамоаларни аниқлади.
Таҳлил натижаларига кўра, ўтган мавсум финалчиси — Лондоннинг "Арсенал" клуби мусобақанинг асосий фаворити сифатида баҳоланмоқда. "Канонирлар"нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 21 фоизни ташкил этмоқда.
Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" қайд этилган. Манчестерликларнинг бош совринга эга чиқиш имконияти 18 фоизга баҳоланган.
Кучли учликни эса Мюнхеннинг "Бавария" клуби якунлаб берган. Германия жамоасининг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш эҳтимоли 17 фоизни ташкил қилади.
13 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тур учрашувлари старт олади.
Ушбу турда "Арсенал" ўз майдонида Франциянинг "Лилль" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 14 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Шу куни "Бавария" Норвегиянинг "Викинг" жамоаси меҳмони бўлади.
"Манчестер Сити" эса 14 октябрь куни ўз майдонида Парижнинг "ПСЖ" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.













