Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

ОЧЛ 2-турида Эрматов «F», Коваленко «H» гуруҳи ўйинини бошқаради

Баҳо:
+ | -

ОФК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида хизмат қилувчи ҳакамлар номини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Осиёнинг кетма-кет уч карра энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси «F» гуруҳида Японияда «Токио» ФК ва Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндай» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ҳакамларидан бири ҳисобланган Валентин Коваленко эса «С» гуруҳидаги Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» ва Эроннинг «Сепоҳон» учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган. Токиодаги баҳс 20 март куни ўтказилса, Жиддаги ўйин 21 мартда бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларига ҳам тайинланишган эди. Жумладан, Равшан Эрматов 7 март куни «H» гуруҳидаги «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) – «Кашива Рейсол» (Япония) ўйинини бошқариб борса, Валентин Коваленко 6 март куни «F» гуруҳидаги «Брисбан Роар» (Австралия) ва «Токио» (Япония) ўйинига ҳакамлик қилади.

Валентин Коваленко, шунингдек, 18 февраль куни бўлиб ўтадиган саралаш плей-офф учрашувига ҳам бош ҳакам этиб тайинланган. Ўзбекистонлик ОФК инспектори Фарҳод Абдуллаев 7 март куни Доҳада ўтказиладиган «Лаҳвия» (Қатар) - «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) учрашувида инспекторлик қилади.

ОЧЛ
«С» гуруҳи, 2-тур
21 март, чоршанба
«АЛ-АҲЛИ» (Саудия Арабистони) – «СЕПОҲОН» (Эрон)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илясов, Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Темур Файзуллин (Қирғизистон).
Комиссар: Муҳд Муборак ал-Муҳаннадий (Қатар).
Инспектор: Жасим Муҳаммад Маҳмуд (Баҳрайн).

«F» гуруҳи, 2-тур
20 март, сешанба
«ТОКИО» (Япония) – «УЛЬСАН ХЁНДАЙ» (Жанубий Корея)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Комиссар: Жаясурия Лиянаге Де Сильва (Шри Ланка).
Инспектор: Субраманиам Селиражан (Малайзия).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:37, 10.02.2012.
Ўқилди: 11121 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.