Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ивица Олич мавсум тугаши билан жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Маълумотларга қараганда, хорватиялик футболчи бундеслиганинг бошқа бир вакили бўлмиш "Вольфсбург" билан оғзаки келишувга эришган.
Оличнинг Мюнхенни тарк этиши ақидаги хабарлар сўнги пайтда анча кўпайиб қолганди. Футблчининг ўзи ҳам унга "Бавария"да майдонга тушиш учун жуда кам вақт ажратишаётганидан шикоят қилаётган эди.
Олинган сўнгги маълумотларга қараганда "Вольфсбург" устози Феликс Магат хорватиялик ҳужумчи билан келишиб бўлган. Футболчи мавсум якунланиши билан "Бўрилар" сафига бориб қўшилади.
Футболчининг агенти сўзларига қараганда Оличга бошқа бир қатор чемпионатлардан ҳам таклифлар тушган, жумладан Италия А сериясидан ҳам. Аммо унинг оиласи шу ерда истиқомат қилишга кўникиб қолганлиги сабабли, футболчи бундеслигани тарк этишни истамаган.