Россияда хизмат кўрсатган мураббий Александр Тарханов Махачқалъанинг "Анжи" клуби келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— "Анжи" лойиҳаси катта амбицияга эга. Ҳар ҳолда уни шундай кўрсатишяпти. Лекин катта маош тўланаётган футболчиларнинг фойдали иш коэффициенти қандай бўлади? "Анжи" юқори савиядаги футбол намойиш қилиб, "Зенит" ва ЦСКАга рақобатчилик қила оладими? Биринчи навбатда мураббий маҳаллий футболчилар ва келаётган юлдузларни ўзаро қовуштира олишига, шунингдек, юлдузларнинг ўзлари мураббийнинг ғояларини қанчалик қабул қилишига боғлиқ. Ёки жамоа аввалгидек ушбу юлдузларнинг индивидуал маҳорати таяниб ўйнашда давом этадими?
Биласизми, футболда нимагадир осон эришиш мумкин эмас. Жамоани шакллантириш учун ўйинчиларни сотиб олишнинг ўзи камлик қилади. Ҳаттоки юқори савияда бўлмаган Осиёда ҳам осон эмас. Масалан, "Бунёдкор" Сколари бошчилигида Ривалдо ва бир неча нафар юқори савиядаги футболчиларни таклиф қилди, лекин жамоа ўзбек футболчининг яққол лидерига айланмади. "Анжи"нинг эса янги қиёфаси энди яратилмоқда. Шунинг учун жавобдан кўра саволлар кўп.
Аввало Юрий Красножан амалга ошираётган ишларга эътибор бериш керак. Агар у маҳаллий футболчиларнинг савиясини кўтара олса ва улар жамоанинг "олтин" қисми билан муносабатда ўзини эркин ҳис қила олса, у ҳолда янги харидларга ҳожат қолмайди. Ҳеч бўлмаганда йил сўнгига қадар. Агар ишлар қийин кечадиган бўлса, унда жамоанинг савиясини янги харидлар билан кўтаришга тўғри келади, — дейди мураббий.