Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Константин Якубовский: «Ўтган мавсумда «Андижон» кам очко жамғармаган»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» жамоасига белоруслик 28 ёшли ҳужумчи Константин Якубовский таклиф этилганидан хабарингиз бор. «Бургутлар» Тошкентдаги машғулотини якунлашгач, Константин 5 февраль куни ўз юртига ҳужжат ишларини ҳал қилиш учун жўнаб кетганди. Ушбу ўйинчи 2011 йил мобайнида Минскнинг «Городея» жамоасида тўп сурган. Шу сабабли унинг Ўзбекистонга келиши маҳаллий жамоанинг эътиборидан четда қолгани йўқ. Фурсатдан фойдаланган «Городея» клубининг матбуот хизмати футболчидан қисқача интервью олди. 

— Хориж клубида кўрикда бўлганингиздан хабаримиз бор. Бу сафаринг нима билан якунланди?
— Ҳақиқатдан мен шаҳар номи билан бир хил бўлган «Андижон» жамоасида кўрикда бўлдим. Ушбу кўрик келгуси фаолиятимни Ўзбекистонда давом эттириш таклифини киритиш билан якунланди. Ҳозирча шартномага имзо чекканим йўқ. «Городея» клубидан ҳужжатларимни олиб келишим керак. Бугуннинг ўзиданоқ шу масала билан шуғулланаман.

— Янги жамоа ҳақида нималарни билишга улгурдингиз?
— Ўтган мавсум давомида профессионал футбол лигасида 14та жамоа орасида 12-ўринни эгаллаган экан. Лекин тўпланган очколар жамғармаси ёмон эмас.Чунки 7-ўриндаги жамоа 32 очко тўплаган бўлса, «Андижон» 28 очко билан 12-ўринда якунлаган. Бу мавсумда клубга янги бош мураббий этиб россиялик машҳур мутахассис Александр Аверьянов тайинланди. Ўтган йилги чемпионатдан сўнг жамоа ўз таркибини сезиларли даражада ўзгартирди. Ҳозирда бир қатор янги ўйинчилар ёшларни ташкил этмоқда. Клубда деярли маҳаллий футболчилар тўп суришмоқда, чунки у ерда легионер ўйинчилар учун лимит чегараланган. Ҳозирча жамоада учта хорижлик футболчилар бўлиб, Беларусдан дарвозабон Александр Петухов, украиналик марказий ҳимоячи ва мен. Клубнинг ҳомийси – Chevrolet заводи. Бу ерда олдин Daewoo автомобиллари ишлаб чиқарилган (GM UZBEKISTAN корхонасини назарда тутяпти). Менимча, ҳамма асосий гапларни айтдим. 

— Янги жамоангиз сафида ўйнашга улгурдингизми?
— Битта учрашувда, Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига қарши ўйинда ўйнадим ва биз 0:3 ҳисобида ютқаздик. Бутун учрашув давомида ҳужумчилар ортида тўп сурдим. Мана энди, Туркиядаги йиғинга жўнаб кетяпмиз. Ўзбекистонда янги чемпионат бошланишига оз қолмоқда. Мусобақа 17 мартдан старт олади.

— Янги иш жойингизда омад тилаймиз.
— Раҳмат.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:08, 12.02.2012.
Ўқилди: 11450 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.