"Барселона" ва Месси. Тарихдаги энг буюк футболчилардан бири бундай йўлдан кетишини тасаввур қилиш қийин эди. Аммо ҳеч нарса абадий эмас. Келинг, унинг клуб тарихидаги энг ёрқин дақиқаларини эсга оламиз. Мессининг барча ютуқларини санаб ўтиш ниҳоятда қийин бўлади, шунинг учун унинг «Барселона» ва бутун дунё футболининг ривожланишига таъсир қилган энг муҳим ютуқларини ажратиб кўрсатамиз.
17 йил ичида Испания чемпионатида ўнта ғалаба
«Барселона» таркибида Месси Испаниянинг ўн карра чемпионига айланди. 121 йил давомида каталонияликлар 26 марта Ла Лигада ғолиб бўлишди. Улардан ўнтаси охирги 17 йилга тўғри келди, бунда аргентиналик юлдузнинг таъсири жуда катта эди. «Барселона» ўз вақтида ёш Месси учун барча шароитларни яратиб, уни ўз академиясига ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун қабул қилди. Месси клубга ҳар икки йилда бир марта чемпионлик унвонини тақдим этиб, клуб қилган барча яхшиликларга муносиб жавоб қайтарган.
Бир йил ичида олтита турнирда ғолиб бўлиш
2008-09 йилги мавсум бошланишидан олдин Лионел Месси ўзининг эски 19 рақамини янгисига ўзгартирди 10 рақамини, Италиянинг «Милан»ига кўчиб ўтган бразилиялик Роналдиньодан олди. Натижада, 2009 йил «Барселона» учун омадли йил бўлди. Улар ўзлари иштирок этган олтита турнирда ғолиб чиқишди. (Испания чемпионати, Испания кубоги, Испания суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати). Бундай натижани «Бавария» 2020 йилда такрорлай олди.
Олтин хет-трик икки марта қўлга киритилган
2008-09 ва 2014-15 йиллар мавсуми «Барселона» Испания чемпионатида, кубогида ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, бу олтин хет-трик деб аталади. Ҳозирча фақат «Бавария» ушбу натижани такрорлай олди. «Барселона» ва Месси бундай натижага биринчи эришганлар сифатида тарихга кирган.
6 та "Олтин тўп" ва "олтин бутса"
Лионел Месси олти маротаба «Олтин тўп» ни (2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019) олган дунёдаги ягона футболчи. Тарихда ҳеч қайси клуб футболчиси бу каби натижага эришмаган. Шу билан бирга, 2009 йилда аргентиналик футболчи Олтин тўп олган энг ёш футболчи мақомига ҳам эга бўлган. Худди шу мавсумларда Месси бошқа футболчиларга қараганда кўп гол уриб олтин бутсаларни ҳам қўлга киритган.
«Барселона» тарихидаги энг яхши тўпурар ва рекордчи (778 ўйинда 672 гол)
2007-08 йилги мавсумдан бери Месси Ла Лигада бир мавсумда 30 дан кам ўйин ўтказмаган ва «Барселона» нинг мавсумдаги ўйинларининг умумий сони 50 дан, ҳатто 60 дан ошган йиллар ҳам бўлган. Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида Лионел Испания суперкубоги (14 гол), Европа суперкубоги (3 гол), Эль-Классико (26 гол), Каталония дербисида (25 гол) киритишга эришди. 2012 йил Месси учун ақл бовар қилмас йил бўлди, у рақиблар дарвозасини 91 марта аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.
Месси ўзининг кўплаб рекордларини бошқаларга қараганда анча ёш даврида қайт этди. Масалан, у Чемпионлар лигасида биринчи бўлиб 100 гол урган (28 ёш 84 кун) ва Испания чемпионати тарихида 200 та гол (25 ёш 217 кун) урган энг ёш ўйинчи сифатида тан олинган. Шу билан бирга, Месси яқинда Америка кубогини қўлга киритган терма жамоа таркибида кўплаб рекордлар ўрнатди. Лионел Мессининг «Барселона»даги санаб ўтган ютуқларимиз бу океаннинг бир томчиси эди. Аргентиналикнинг барча ютуқларини узоқ вақт санаб ўтиш мумкин. Айтиш мумкинки, футбол тарихидаги энг буюк футболчига фақат Жаҳон чемпионатидаги ғалаба етишмаяпти. Келаси йили Месси бу унвонни қўлга киритиш учун фаолиятидаги сўнгги имкониятлардан бирига эга бўлади. Аммо энди «Барселона» ўйинчиси сифатида эмас ...
Руслан Максимов тайёрлади.