Кириш Регистрация

«Стадион» газетасининг №7 (50)-сони анонси

Баҳо:
+1 | -

Эртага – сешанба. Одатдагидек, севимли газетангизнинг янги осни чиқадиган кун. Эртага чиқадиган №7 (50) сонимиздан анонс беришда давом этамиз.

2-саҳифада Муҳрим Аъзамхўжаев Ироқнинг 3 очкоси қандай қилиб БААга ўтиб қолгани ҳақида «Бағддодда ҳаммаёқ тинч» мақоласида фикр юритади.

3-саҳифада Ҳусайн Одилхўжаевнинг «Абрамов Жеймс Кукка ҳавас қилмоқда» мақоласида терма жамоаларимиз бош мураббийининг февраль ойидаги саёҳатларига таҳлил қилиб чиқилган.

4-саҳифада «Пахтакор»нинг «Коппа карнавале» мусобақасидаги иштироки, шунингдек, «Нефтчи»нинг ОЧЛдаги рақиби – БААнинг «Аш-Шабоб» клубига тавсиф келтирилган. ОЧЛга оид муҳим хабарлар ҳам шу саҳифадан ўрин олган.

5-саҳифада одатдагидек, клубларимизнинг мавсумолди тайёргарлиги хусусида хабарлар, Олий лига клубларимизнинг таркибида бўлаётган ўзгаришлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари Бахтиёр Ширинов томонидан тайёрланган.

6-саҳифада юртимизда ва қитъамизда рўй берган энг қизиқарли хабар, янгиликлар ўрин олган.

7-саҳифада тарқатиб юборилган 20 ёшгача бўган қизларимиз терма жамоаси бош мураббийи Ислом Аҳмедов билан суҳбат чоп этилган.

8-саҳифада Аброр Қодиров Капелло портретига чизгилар берган бўлса, ҳафта ўйини «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ҳам айнан шу журналист томонидан шарҳланган.

9-саҳифада Қаҳрамон Асланов ўзининг «Бурилиш» мақоласида «Барселона»да юз бераётган ўзгаришлар, Пеп Гвардиола нималарни мўлжал қилаётганини таҳлил қилган.

10-саҳифа одатдагидек жаҳон футболи янгиликларига аталган бўлса, 11-саҳифада Африка миллатлар кубоги якунлари чоп этилган. Шунингдек, Клаас Ян Хунтелаарнинг Португалиядан нега ўч олмоқчи бўлаётганини ҳам билиб оласиз.

12-13 саҳифаларда Европанинг кучли бешлиги воқеалари ва жадваллари, шунингдек, Осиё ва Европанинг энг кучли чемпионатлари натижалари билан танишасиз.

14-саҳифада Фаррух Файзиевнинг Deloitte тадқиқоти мақоласида Европа жамоаларини даромадлари таҳлил этилган. «МЮ» футболчиси Рафаэль бюилан суҳбат ҳам шу саҳифадан ўрин олган.

Бир неча сонлардан буён Қаҳрамон Асланов томонидан тайёрланиб келинаётган 15-саҳифа ҳам сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Сиз барибир биринчи бўлиб ўқий бошлайдиган саҳифангиз - 16-саҳифада ҳам ҳар доимгидек энг муҳим хабарлар, мақолалар, ҳажвиялар ўрин олган.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:13, 13.02.2012.
Ўқилди: 12957 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4393]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3311]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2911]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2752]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2584]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2538]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2298]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2184]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2139]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик