Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Пахтакор-79: Сирожиддин ва қиличбоз қиз

Баҳо:
+ | -

1976–1978-йиллар давомида Г.С.Титов номли Республика спорт мактаб-интернати (ҳозирги Республика Олимпия заҳиралари коллежи)да таҳсил олганман. Ўша пайтда бу масканда республиканинг энг иқтидорли ёш спортчилари таълим олишар эди. Биргина футбол бўлимининг ўзида, кейинчалик бош жамоа – “Пахтакор” ва мамлакат ёшлар термаларида тўп сурган Дмитрий

Роман, Геннадий Денисов, Игор Поволяев, Зафар Селимов, Игор Буров, Константин Новиков,
Пахриддин Исломов, Виталий Жилкин, Ҳайитбой Ирисметов, Суръат Салимжонов сингари ёшлар билим
олиш билан бирга, халқаро мусобақаларда муваффақиятли тўп суришарди.

 

Суръат билан бир синфда ўқиганмиз, қолганлар эса биздан бир неча ёш катта бўлган ва уларнинг
ўйинларини трибунадан мириқиб томоша қилардик. Ўша пайтда улар сафида яна бир ёрқин иқтидор
бўлган, бироқ у энди катта футболга кириб келаётган пайтда, 18 ёшида машъум авиаҳалокат
натижасида ҳалок бўлган. Унинг исми-шарифи Сирожиддин Бозоров эди...

 

Сирожиддин ака биздан 3-синф юқорида ўқирди. Одатда битирувчи бўлмиш 10-синф ўқувчилари
маълум обрўга эга бўлардилар. Уларнинг айтгани ва буйруғи қолган барча ўқувчилар учун
қонун эди. Спорт соҳасида кўзга кўриниб қолганлари учун, ҳатто муаллимлар ҳам улар билан
ҳисоблашишар эди. Сирожиддин ака эса етарли мавқега эга бўлиши учун битирувчиликни кутиб ҳам
ўтирмаган. 9-синфлигидаёқ бутун интернатни “ушлаб” қўйганди.

Йўқ, у уришқоқ ёки зўравон эмасди. Самарқандлик бўлган бу йигит чапани экани ва
ҳақиқатгўйлиги билан обрў қозонганди. Футболни зўр ўйнарди (бежиз ўқувчилик пайтидаёқ
“Пахтакор”га қабул қилинмаган).

Ўша пайтда бутун интернат бир севишган жуфтликни муҳокама қиларди. Сирожиддин ака бир қиличбоз
қиз (ҳозир унинг исмини очиқлаш, назаримда, унчалик тўғри эмас) ўртасидаги муҳаббатдан
барча хабардор эди. Уларнинг учрашувларда одоб доирасидан чиққанини ҳеч ким кўрмаган.
Бу жуфтлик кечқурунлари интернат ҳовлисидаги ўриндиқларда узундан-узун суҳбатлашиб ўтиришар
эди. Ички низомга кўра ҳар бир синфга тарбиячи белгиланган ва у ўқувчиларнинг вақтида дарс
тайёрлаши ва ухлашга ётишига масъул ҳисобланарди. Лекин, юқорида таъкидлаганимдек,
Бозоровнинг обрўси жуда юқори эди ва ҳеч қайси тарбиячи унинг бу “қулоқсизлиги”га эътироз
билдира олмасди.

Ўша қизни ҳали ҳам яхши эслайман. Оппоқдан келган, дуркунгина тошкентлик қиз эди. Айнан
шунинг учун ҳам, яъни яшаш жойдаги тафовут туфайли ёшлар кўпинча тортишиб қолишарди.
Сирожиддин ака унга уйланишини айтиб чарчамас, қиз эса ота-онаси уни Самарқандга
узатмаслигини қайта-қайта таъкидларди.
Биз улар тортишаётганини битта “сигнал”дан билардик. Сирожиддин ака 3-қаватда истиқомат қиларди ва
кўпинча хонасидан ёқимли мусиқалар эшитиларди. 1975-йили Швециянинг АББА гуруҳи
“АББА” номли албоми билан бутун дунё хит-парадларининг энг юқори чўққисига кўтарилган.
1976-йил Тошмуҳамедов номли Тошкент грампластинка заводи шу албомни ўзимизда
чиқарган. Анқонинг уруғига айланган ана шу пластинка Сирожиддин акада бор эди ва у баланд
оҳангда қўйилганда биз севишганлар тортишаётганини билардик. Сокин пайтда паст товушдаги
севги изҳорларини ҳеч ким эшитмагандек, улар тортишганда ҳамма АББАни эшитарди, жанжал
мавзуси эса мусиқа садолари ортида қолиб кетарди...

Хориж эстрадасига қизиқишим ўша пайтда бошланган. Ҳозирда уйдаги компютеримда
“шлягер” номли папка бор ва унда 80-йиллар дискотекасидаги энг машҳур қўшиқлар сақланган.
Бўш қолган пайтларим ёрқин хотиралар сифатида уларни эшитиб тураман ва навбат “АВВА”
албомига келганда интернатдаги севги афсонасини эслайман.

Мендан ташқари яна бир инсон ҳам ҳудди шундай қилишига ишонаман. Бу ўша қиличбоз қиз.
У аллақачон невара-эварали бўлиб кетгандир. Лекин августда кетма-кет икки кунни ўтмиш
хотиралари билан ўтказади. 10-август куни унинг биринчи муҳаббати – Сирожиддин Бозоровнинг
туғилган куни ва у АББА мусиқаси остида ҳаёлан марҳумни эслаб пичирлаб табриклайди. Бугун,
11-август куни эса “Пахтакор” ҳалокатга учраган кун. У яратгандан Сирожиддин акаси билан
жаннатда кўришишни илтижо қилади...

 

Аброр Имомхўжаев

Манба: Xabardor.uz
Киритилди: 13:39, 11.08.2021.
Ўқилди: 3286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.