"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган АПЛ 1 -туридаги "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олди. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг ҳолати ҳақида гапириб берди.
Мураббийни айтишича. футболчи бутун учрашувни ажойиб тарзда ўтказган.
"Унинг елкасида қандайдир оғриқ бор. Душанба куни биз текширув натижаларидан билиб оламиз. Кеча ўйинда Илкайга нимадир бўлди. Кейинги турдаги "Норвич"га қарши ўйинда у майдонга тушадими, ёки йўқми бу номаълум", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Сити" "Норвич" билан 21 август куни ўйнайди. Бошланиш вақти - 19.00 (Тошкент вақти билан).