Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Осиё футболини яхши билган Катанецнинг Ўзбекистондаги истиқболи қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -

Айни дам бутун футбол ишқибозларининг эътибори кучли бешлик чемпионатларида старт олган қизиқарли учрашувларга қаратилган бўлса ажаб эмас. Аммо якунига етган ҳафтада ўзбек футболи атрофида ҳам бир муҳим воқелик содир бўлдики, унга тўхталмай илож йўқ. Ниҳоят, мухлис ва экспертлар талаби кўриб чиқилиб миллий терма жамоамиз бош мураббийлик постига хорижлик мутахассис жалб этилди. ЎФА берган баёнотга кўра энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси словениялик мураббий Сречко Катенец қўл остида фаолият олиб боради. Манбага кўра ҳозирча мутахассис билан оғзаки келишувга эришилган. Унинг термамиз сафидаги дастлабки дебюти 5 сентябрь санасида Швецияга қарши ўртоқлик баҳсида амалга ошиши кутилмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг барча мухлислар томонидан турли хил саволлар пайдо бўла бошлади - Катанец ўзи қай даражадаги мураббий? У раҳбарият талаб қилган вазифаларга қанчалик тайёр? Унинг ўйин услуби миллий футболимизга мос келадими, футболчиларимизни сиртдан бўлсада қанчалик танийди? Албатта, айни дам бу каби саволларнинг барчаси ўринли. Келинг, дастлаб ўз тахминларимизни билдиришдан аввал Катанецнинг умумий фаолиятига оид айрим жиҳатларини ёдга оламиз.

Қаҳрамонимиз Югославияда 1963 йил 16 июль куни туғилган.
У футболчилик фаолиятини маҳаллий «Любляна» клубида бошлаб, 1981-1988 йиллар оралиғида «Олимпия», «Динамо» ва «Партизан» клубларида фаолият ишлаган. Кейинчалик бир муддат Бундеслигага ҳам кўчиб ўтган Сречко 1988 йилда «Штутгарт» сафида бир мавсум ўйнайди. Ушбу клуб сафида у УЕФА Кубоги финалига чиққан. Катанец бундан бир йил ўтиб Италиянинг «Сампдория» клубига йўл олди ва бу жамоа сафида у Италия чемпионилигини қўлга киритди. Шу билан бирга Кубок эгалари кубоги ғолиби ҳам бўлганини эътироф этиш жоиз. 1991/1992 йилги мавсумда Катанец «Сампдория» билан бирга Европа Чемпионлар кубогиининг финалигача етиб борди, бироқ жамоа «Барселона» тўсиғидан ўта олмади. Сречконинг фаолиятига назар ташласак у 1983-1990 йиллар давомида Югославия терма жамоаси сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.

Катанец мураббийлик фаолиятини 1996 йилдан бошлаган. У дастлаб Словения U-21 терма жамоасида ишлаган. Кейинроқ мамлакат миллий терма жамоасидан таклиф тушган ва 2000 йил Словенияни ўз тарихида илк бор Европа чемпионатига олиб чиққан. Икки йилдан сўнг айнан Катанец қўл остида Словения ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнади. Бироқ ЖЧ Сречко учун анча муваффақиятсиз якунланди. У мундиалнинг учала ўйинида ҳам имкониятни бой берди ва натижада истеъфога чиқарилди.

Шундан сўнг мураббий «Олимпиакос» клуби ва Македония миллий терма жамоасида ҳам ишлаган. 2009 йилдан эса Катанецга Осиё қитъасидан таклиф келиб тушди. Унга БАА миллий терма жамоаси бош мураббийлиги ишониб топширилди. Араблар билан Қатардаги Осиё кубоги финал босқичига чиққан Катанец 2011 йил кузига қадар шу ерда ишлади. Айнан ОК-2011 саралашида Катанец илк бор Ўзбекистон терма жамоаси билан тўқнаш келган. Тошкентда Катанец бошчилигидаги БАА эсингизда бўлса сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига зафар қучганди. Араб диёридаги сафардан сўнг қаҳрамонимиз яна Словения терма жамоаси бошқарувига қайтди. Бироқ бу сафарги натижалар қониқарли тус олмади. Словения ЖЧ-2014га ҳам, Евро-2016га ҳам чиқа олмагач Катанец 2017 йил сўнггида терма жамоани тарк этди. 2018 йилнинг 4 сентябрь куни у Ироқ терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва 2021 йил июль ойига қадар терма жамоани бошқарди. Ироқ ушбу мураббий қўл остида Осиё Кубогида нимчорак финалга қадар етиб борганидан хабарингиз бор.

Юқоридаги маълумотлардан ҳам билиш мумкинки, Катанец айни паллада Ўзбекистон миллий терма жамоаси даражасига мос тушадиган мураббий. Албатта, бу билан уни энг қиммат ва тажрибали мутахассис дейиш фикридан йироқмиз. Бироқ у Осиё мавқейи нуқтайи назаридан қаралса, анчагина ўз ўрнига эга бўлган шахс. “Ҳамма кўрпасига қараб оёқ узатиши керак“ деган қабилда бизнинг ҳам қурбимиз етган вариант ҳозирча шу бўлиб турганини унутмаслик керак. Бу ерда албатта, асрий орзуларимиз ва мухлисларнинг узлуксиз қўяётган талабларидан келиб чиқиб барча вазият мураббийнинг ўзигагина боғлиқ бўлмайди.

Қайси типдаги мутахассис бўлишидан қатъи назар аввало раҳбарият унинг ишларига ортиқча аралашмаслиги талаб этилади. Зеро, буни барча англаб турибди. Айни паллада Жаҳон чемпионати квалификациясининг 3-босқичига ҳам ўта олмаётган бир пайтимизда мутасаддилар ва раҳбариятдан бироз сабрлироқ сиёсатни кутиб қолган бўлардик. Жаҳон чемпионати ёки Осиё кубоги баҳслари ҳар йили ўтказиладиган мусобақалар эмас. Бу йўлда тўкилаётган ҳар бир тер, қилинаётган жамики машққатлар салмоғини тасаввур этиш мушкул. Бу ерда ҳеч кимга осон бўлмаслиги аниқ. Шундай экан бир инсонга ишонч билдирилдими, энди арқонни узун ташлаб кўриш ҳам керак. Унинг имкониятларига чуқур ёндашиб фикрлар алмашинилиши лозим. Билдирилаётган ишонч эса қисқа муддатли бўлмаслиги шарт. Хўш, у инсон ўз футболи билан нима демоқчи ва нимани исботлай олади? Қаричлари қаергача бориши мумкин, потенциалини намойиш этишга қулай муҳит яратиб берилдими? Буларнинг барчаси айтилишидан оддий, лекин амалда ўта жиддий бўлган савол ва хулосалар. Бироқ Купер даврида бу каби ҳолатларга зид принцип юритилгани ҳам барчага сир эмас. Кўп ҳолларда унинг услуби кескин қораланган вазиятлар ҳам бўлди. Аслида у бутун ўйин схемамизни бир бошидан ислоҳ қилмоқчи эди. Табиийки, дастлабки иш ҳимоя чизиғидан бошланган. Бироқ охиригача етмай қолган миссияда аргентиналик мутахассис эски услуб тарафдори эканликда танқид қилинди. Шу ўринда савол юзага келади, бизнинг услуб аслида ҳужумкорлик тарафдорими? - катта эҳтимол шундай ҳамдир. Бироқ бунинг самарасини барча тўлиқ шоҳиди бўлди, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Абрамовнинг бир иккита ўртамиёна жамоалар билан баҳсларда кўрсатган ҳужумкор ўйини билан қўлга киритилган натижаларимиз деярли аҳамиятсиз. Ҳужумкор футбол аслида ҳужумкор жамоалар билан учрашувларда синовдан ўтади. Тепадан қаралганда жуда оддийдек кўринган иккинчи саралашга қайтсак, у ерда бизга дуч келган ягона жиддий рақиб Саудия билан ўйинда бош мураббийнинг танлаган ва содиқ қолган услуби росмана элакдан ўтди. Ҳатто Абрамовнинг ўзи ҳам қайсидир маънода керакли футболчилар ротацияси орқали барибир ўша ҳимоямизга эътиборни оширди. Натижада биз хуш кўрган ҳужумкор футбол майдонда шунчаки йўқ бўлиб кетди десак янгилишмаймиз.

Биз бу ерда Катанецнинг ушбу камчиликлардан йироқ инсон демоқчи эмасмиз. Бироқ у ўзбек футболи билан анча таниш бўлган шахс. Биз билан бўлган барча учрашувларда ғалаба қозонган. Ҳатто биз учун ноқулай ҳисобланган Эронни ҳам ЖЧ саралашида мағлуб этганини барча кўрди. Бунинг устига турли мутахассислар томонидан ҳам унинг услубида ўзига хос қатъият ва журъат борлиги айтилмоқда. Бу албатта, ҳал қилувчи беллашувларда биз учун муҳим фактор ҳисобланади. Ироқ терма жамоаси сафидан кетганининг сабаби ҳам катта эҳтимол шунга боғлиқ. Катанец ўзига яратиб бериладиган қулай шароит ичида яйраб ишлайдиган мураббийлар сирасидан. Унинг ва бутун терма жамоанинг ҳозирча энг яқин бекати бир ярим йилдан сўнг старт оладиган Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб турибди. Биз эса яқинлашиб келаётган ўртоқлик ва саралаш баҳсларида у ва унинг бўлажак штабига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Киритилди: 19:43, 16.08.2021.
Ўқилди: 3146 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.