«Арсенал»нинг афсонавий футболчиларидан бири Деннис Бергкамп клубнинг ҳозирги аҳволи ҳақидаги фиерлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозир «Арсенал»да ўйини бир-бирига ўхшаш футболчилар жудаям кўп.Таркибга бироз рангбаранглик олиб кириш керак. Жамоага кучли характерга эга бўлган ва қолганларни ўзининг ортидан эргаштириб кета оладиган бир нечта футболчилар зарур».
«Жамоада ғолиблик менталитети бўлиши керак. Менимча айнан шу нарса ҳозир лондонликларга етишмаяпти. Кўпинча жамоанигн ўйинларини томоша қиламану, ҳар гал бир нарсани кўраман. Жамоанинг ўйинини олдиндан ўқиб олиш жуда ҳам осон. Ҳаддан ташқари оддий ўйин».
«Венгер жамоадан шунчаки кета олмайди. Бирор совринни қўлга киритмагунича, ишини оҳирига етказган деб ҳисоблай олмайди. У «Арсенал»даги фаолиятини юқори нотада якунлашни ва жамоани яна энг кучлилар сафига киритадиган бирор нима қилиш билан тугатишни истайди. Фикримча, Венгер буни амалга ошириш учун қўлидан келган барча нарсани ишга солади», — дея унинг сўзларидан Daily Telegraph иқтибос келтирмоқда.