Кириш Регистрация

Шомуродов гол киритган ва "Рома" ғалаба қозонган баҳсдан видеошарҳ

Баҳо:
+ | -

Конференциялар Лигаси саралаш учрашувлари доирасидаги "Трабзонспор" - "Рома" баҳси якунланди. Ватандошимиз Элдор Шомуродов гол киритган учрашувда римликлар сафардан иродали ғалаба билан ортга қайтди.  Аввалига ҳисоб 55 дақиқада Пеллегрини томонидан очилди. Қанотдан Мхитарян узатиб берган тўпни Пеллегрини турк клуби дарвозасига киритиб қўйди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, "Трабзонспор" вакиллари ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Корнелиус. Шундан сўнг баҳс бироз сокинлашиб қолди. Аммо, 81 дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпга Михитарян бош билан зарба берди. Бироқ, тўп устунга тегиб, майдонга қайтди. Қайтган тўпни эса Элдор бамайлихотир дарвозага киритиб юборди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

 

"Трабзонспор" (Туркия) - "Рома" (Италия) 1:2

Голлар: 0:1 – 55 Пеллегрини, 1:1 – 64 Корнелиус, 1:2 – 81 Шомуродов.

Трабзонспор – Кейбаши (Троннсен, 63), Витор Уго, Бруно Перес, Иэ, Чакыр, Гамшик, Оздемир (Омюр, 77), Жервиньо (Корнелиус, 63), Бакасетас, Нвакаэме, Джанини (Койта, 83).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Винья, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 82), Верету (Диавара, 90), Кристанте, Пеллегрини (Кумбула, 90), Дзаньоло (Рейнолдс, 90), Шомуродов (Майораль, 82).

Огоҳлантиришлар: Бруно Перес (14), Винья (15), Иэ (51).

Киритилди: 01:11, 20.08.2021.
Ўқилди: 10324 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик