Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Уммонга қарши ўйин 19:30 да бошланади

Баҳо:
+ | -

22 нафар футболчи билан Дубайдан Масқат шаҳрига йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча Уммон пойтахтига етиб борган эди.

Бугун Тошкент вақти билан 19:30 да ҳар икки мамлакат олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Мазкур беллашув икки томон учун ҳам фойдали эканини таъкидлаш лозим. Уммон олимпиячилари «А» гуруҳида 7 очко жамғариб, 2-ўринни банд этиб туришибди. 8 очкога эга Жанубий Корея олимпиячилари 22 февраль куни Масқатда меҳмон бўлишади. Шу боисдан ҳам уммонликлар расмий ўйинга жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. Ўзбекистон эса ИФФ билан келишган ҳолда Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўйинни бир кун аввал, яъни, 21 февраль куни ўтказади. Гарчи ироқликлар Лондон олимпиядасидан умидларини узган бўлишса-да, Қатар пойтахти Доҳада ўтадиган беллашувда вакилларимизга осон бўлмаслиги аниқ.

18 февралга қадар Уммонда шуғулланадиган Вадим Абрамов шогирдлари шу куни Масқат-Доҳа йўналиши орқали Қатарга йўл олишади.

Ироққа қарши ўтадиган ўйиннинг эртасига мураббий 4 нафар футболчи: Жасур Ҳасанов, Акбар Исматуллаев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Раҳматуллаев билан Сеулга йўл олса, қолган 18 нафар футболчи ёрдамчи мураббийлар билан Дубайга қайтиб келади. 24 февраль куни олимпиячиларимиз Миср термасига қарши майдонга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида Ўзбекистон илк ўйинни Филиппин миллий терма жамоасига қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида устун келганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:14, 16.02.2012.
Ўқилди: 11601 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик