"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўз шогирдларига шикоятлари бор, дея маълум қилади испан матбуотига таянган ҳолда championat.com интернет-нашри.
Португалилик мутахассис фикрича жамао футболчилари ўйиннинг айрим компанентлари бўйича керакли даражадан пастроқ кўрсатгичдалар. Жумладан, у қуйидагиларни алоҳида таъкидлади:
Биринчидан, жамоага концентрация етишмайди. Бунга исбот сифатида Моуриньо "Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу"да ўтказган голларини келтирди.
Иккинчидан, прессинг вақтидаги интенсивлик етарли даражада эмас. Моуриньо, жамаоси бу компанент бўйича "Хетафега" қарши ўйинда яхши натижа қайд этганини ҳам таъкидлаб кетди.
Учинчидан, мураббий қанот ҳимоячиларининг бир вақтнинг ўзида ҳужумга ўтиб кетаётганлигидан норози. Жозенинг айтишича, рақиблар айнан мана шундай тактик хатолар эвазига "Реал" дарвозасини нишонга олиш имконини топишяпти.
Тўртинчидан, жамоа аъзоларининг стандарт вазиятлардаги ҳаракатлари кўнгилдагидек эмаслиги айтиб ўтилди португалиялик мураббий томонидан. Унинг гапларига қараганда футболчилар баъзан бундай вазиятларда жойлашишлари лозим бўлган ўринларида туришмаяпти.
Бешинчидан эса, у ярим ҳимоя чизиғи кўрсатаётган ўйинлардан шикоят қилди. Унинг норозилиги, айниқса, марказий ярим ҳимоячиларга қаратилган. Улар қанот ярим ҳимоячилари ҳужумда иштирок этаётган вақтда, уларнинг зоналарини ёпиб туришлари лозим. Бироқ Моуриньо фикрича, бу вазифа яхши бажарилмаяпти.