Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Марат Бикмаев "Алания"га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -
Қишки тайёргарлик машғулотларини Испанияда олиб бораётган Владикавказнинг “Алания” клуби сафида икки нафар Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчилар ҳаракат қилишидан яхши хабардорсиз. Кеча Руминиянинг “Тимишоара” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган “Алания” 1:0 ҳисобида устун келди. Беллашувдаги ягона гол биринчи бўлимда ҳамюртимиз Марат Бикмаев томонидан киритилди. Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни Марат боши билан рақиб дарвозасига жойлади. Шу куни “Алания” мураббийлари ҳар икки бўлимда иккита таркибни майдонга туширишди. Биринчисида Марат Бикмаев ҳужум чизиғида ҳаракат қилган бўлса, ярим ҳимоячи Санжар Турсунов иккинчи бўлимда майдонга чиқди. Владикавказликлар навбатдаги ўртоқлик ўйинини эртага Швейцариянинг “Сьон” клубига қарши ўтказишади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:45, 17.02.2012.
Ўқилди: 9881 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.