«Манчестер Сити» вингер Жек Грилишни ёзги трансферлар ойнасида сотишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» янги бош мураббий Энцо Мареска футболчига иккинчи имконият бериши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, Грилиш билан хайрлашишга тайёр. Клуб раҳбарияти унинг аввалги даражасини қайта тиклашига ишонмаяпти.
Шу билан бирга, Грилишга қизиқиш билдирган клублар орасида «Эвертон» ҳам бор. Англиялик вингер ўтган мавсумни айнан ушбу жамоада ижара асосида ўтказган эди.
Жек Грилиш 2021 йилда «Манчестер Сити» сафига қўшилган. Шундан буён у клуб либосида 157 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.













