Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Германия Кубоги. «Бавария» қуйи лига жамоасига жавобсиз 12 та гол урди, Шупо-Мотингдан покер (видеошарҳ 18+)

Баҳо:
+ | -

Германия Кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган ўйинда «Бавария» меҳмонда 5-дивизион жамоаси «Бремер»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда мюнхенликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 12 та тўп киритди. Эрик Максим Шупо-Мотинг покер қайд этган бўлса, Жамал Мусиала дублга эришди. Малик Тиллман, Лерой Сане, Микаэл Кюизанс, Буна Сарр ва Корентен Толиссо бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, Шупо-Мотинг ўз ҳисобида тўртта голли узатмани ҳам ёздириб қўйди.

Қайд этиш керак, бу учрашув 6 август санасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Бремен жамоаси карантинда бўлгани боис учрашув кечиктирилганди.

Германия кубоги, 1/32 финал баҳси
25 август, чоршанба
«Бремер» — «Бавария» 0:12
Голлар: 0:1 – 8 Шупо-Мотинг, 0:2 – 16 Мусиала, 0:3 – 27 Варм (автогол), 0:4 – 28 Шупо-Мотинг, 0:5 – 35 Шупо-Мотинг, 0:6 – 47 Тиллман, 0:7 – 48 Мусиала, 0:8 – 65 Сане, 0:9 – 80 Кюизанс, 0:10 – 82 Шупо-Мотинг, 0:11 – 86 Сарр, 0:12 – 88 Толиссо.
«Бавария»: Ульрайх, Нянзу, Сарр, Ричардс, Зюле (Ричардс, 46), Киммих (Кюизанс, 46), Мусиала (Гнабри, 61), Мюллер (Тиллман, 46), Толиссо, Сане (Бут, 68), Шупо-Мотинг.
Четлатиш: Нобил (76).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:53, 26.08.2021.
Ўқилди: 4783 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.