"Лейпциг" ҳужумчиси Александр Серлот ижара асосида "Реал Сосьедад"га кўчиб ўтди, деб ёзади 25-август куни Баск клуби расмий сайти. Шартнома бир мавсумга мўлжалланган. 25 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсумда "Лейпциг" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушди.
Унинг ҳисобида 6 та гол ва 3 та голли узатма бор. Трансфермаркт футболчини 16 миллион еврога баҳоламоқда.













