Кириш Регистрация

Ҳайдаров — «Аш-Шабоб»нинг муваффақият калити

Баҳо:
+1 | -

Дубайнинг «Аш-Шабоб» клуби ОФК Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистоннинг «Нефтчи» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйинда Ўзбекистонлик футболчи Азизбек Ҳайдаровнинг рақиб ҳақидаги билимларига таянади.

Маълумки, ушбу бахс ғолиби гуруҳ босқичида «D» гуруҳидан ўрин олади. У ерда бу икки жамоадан бирини Қатарнинг «Ал-Ғаррафа», Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва Эроннинг «Персеполис» жамоалари кутиб турибди.  

«Нефтчининг устун жиҳати, уларда яхши жисмоний салоҳиятга эга бўлган футболчиларнинг борлигидир. Биз уларнинг кучига тўғри баҳо бермоғимиз лозим», дейди «Аш-Шабоб»нинг Бразилиялик мураббийи Пауло Бонамиго.

«Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари сўнги йиллар ичида кўплаб мусобақаларда яхши ўйинлар намойиш этиб келишмоқда.

Рақибимиз ҳақида бизда етарлича маълумотлар йўқ. Чунки Ўзбекистон чемпионати икки ой аввал ўз ниҳоясига етиб бўлган. Бироқ, жамоамизнинг Ўзбекистонлик аъзоси Азизбек Ҳайдаров «Нефтчи»нинг кучли ва ожиз томонлари ҳақида бизларга етарлича маълумот берди», — деди Бонамиго.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 22:32, 17.02.2012.
Ўқилди: 12489 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.