"Милан" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Арсенал" сардори Робин ван Персига Лондонни тарк этиш кераклиги ҳақида маслаҳат бермоқда.
"Футболда энг асосийси - ғалаба қозониш" - деди Златан Sun Sport га берган интервьюсида, - "Совринларсиз ўйнаб кўринг ва Фабрегаснинг нега "Арсенал"ни тарк этганини тушуниб оласиз. Мен Робин билан шахсан таниш эмасман, лекин у билан терма жамоа мусобақаларида тўқнаш келганмиз. Мен унинг ўрнида бўлганимда, у ерни дарҳол тарк этган бўлардим. Фаолиятим давомида бир неча бор клуб алмаштирдим, аммо турли жамоалар билан саккиз йилда саккизта совринни қўлга киритдим"