«РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Адемола Лукман «Лестер»га ўтди, дея хабар беради инглиз клуби расмий сайти.
«Лестер» футболчини 2022 йилнинг ёзигача ижарага олди, бу ерда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади.
Маълумот учун, 23 ёшли Лукман 2018 йилдан буён «РБ Лейпциг»да ўйнаб келади, у клубда 24 ўйин ўтказиб, 5 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ «Чарлтон», «Эвертон» ва «Фулхем»да ўйнаганидан хабарингиз бор.