Тарихий назар солар эканмиз “Атлетико” Ла Лигада чемпион бўлиш бўйича, албатта, икки жамоадан ортда қолаётганини кўришимиз мумкин.
Улар 11 марта мамлакат чемпиони бўлишган. Икки марта кетма-кет чемпион бўлган мавсумлари ҳам бўлган. Бу охирги марта 1951 йилда содир бўлган. 2014 йилдаги ғалабадан сўнг, “матрасчилар” ўйинида дарҳол шўнғиш бўлди.
Жамоани Давид Вилья, Диего Коста ва Тибо Куртуа каби асосий ўйинчилар тарк этишди.
1997 йилда ҳам жамоа чемпион бўлганди. Келаси мавсум эса чемпиондан 21 очко ортда қолган. 3 йилдан сўнг улар ҳатто иккинчи дивизионга тушиб кетишганди.
Энди Мадридда ҳамма бу бошқа такрорланмаслигини айтмоқда. Юлдузлар сотилмаслиги ва ўйин фақатгина яхшиланиши учун ҳаракат қилишни. Одатда бундай гапларни ҳар бир клуб вакилидан эшитишимиз мумкин. Аммо ҳозир вазият шундайки, улар “Реал” ва “Барса”дан кўра яхшироқ кайфиятда.
«2014 йилдан кейин қийин бўлди, чунки кўп футболчилар кетишди. Энди кўпчилик ‘қочишга’ интилмаяпти. Бу яхши хабар, лекин аввалгидан-да кўп ишлашга тўғри келади», – дейди Диего Симеоне.
“Барселона” молиявий инқирозга юз тутди. “Реал Мадрид” ҳам стадионини яхшилаш учун катта кредитлар олган. Кўпчилик, “Атлетико”да бу ҳолат бўйича ҳаммаси жойида, деб ўйлади. Ҳа, “Челси” Саулни ижарага олди, лекин улар Антун Гризманни Мадридга қайтаришга муваффақ бўлишди, у Луис Суарес супер жуфтлик бўлиши кутилмоқда.
Аммо, “Атлетико”нинг ҳам молиявий аҳволи аъло даражада дейиш нотўғри бўлади. Охирги маълумотларга кўра, клубнинг 590 миллион евро қарздорлиги бўлиб, ўтган мавсумда 80 миллион еврога яқин зарар кўрган. Пандемия уларга ҳам етарлича зарар келтирди. Бироқ клуб эгалари бу ҳолатдан кўп ҳам хавотирда эмас. Уларнинг ҳамкорлари етарлича бой компаниялар. Масалан, Wanfa Group ва Quantum Pasific.
Июль ойида Симеоне шартномасини 2024 йилгача узайтирди ва унинг маоши сезиларли даражада ошмади. Лекин у ҳали ҳам дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бири бўлиб қолмоқда.
“Удинезе”дан 27 ёшли ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль 35 миллион евро эвазига жамоага олиб келинди. “Атлетико” шартмона имзолашни кечиктириб ўтирмади ва тезда фулбочини жамоага олиб келди.
Кейинги қадам Стефан Савич, Хосе Мария Хименес ва Маркос Ллоренте билан шартномани узайтириш билан давом эттирилди.
Клубнинг бошқа барча ҳаракатлари кўпчиликнинг эътиборини тортмади. 20 ёшли бразилиялик Маркос Паоло жамоага эркин агент сифатида қўшилди, ва Португалиянинг “Фамаликан” клубига ижарага берилди. Дарвозабон Бенжамин Лекомте “Монако”дан ижарага олинди, лекин у Ян Облак билан рақобатлаша олмайди.
Ишбилармонлик нуқтаи назаридан, ёз улар учун ажойиб бўлиб чиқди, лекин майдондаги ҳолат яхши деб, бўлмасди. Симеоне Евро ва Америка кубогидан кейин чарчаган футболчилар билан ишлаши керак эди ва бу ҳолат жароҳатларсиз ўтмади.
Томас Лемар ва Марио Эрмосо “Нуманция”, “РБ Залсбург”, “Волфсбург“, “Кадис“ ва “Фееноорд“ жамоаларига қарши тўлиқ ўйнаган футболчилар. Суарез ва Киран Триппьер майдонга умуман тушмади. Савич эса тиззасидан жароҳат олиб, ҳамма ўйинларни ўтказиб юборди.
Бу ёш футболчилар учун ўзларини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлди. Суарес ўрнини ёш футболчи Жулиано Симеоне эгаллади, у ўтган мавсумда “Атлетико” сафида 10 ўйинда 3 та гол урди ва асосан чап қанотда ўйнади. Бош мураббийнинг ўғли одатдагидек жисмоний чидамлилик кўрсатди, аммо гол ура олмади. “Унинг ўсиши учун жой бор, кўрамиз, у биз билан қоладими ёки ‘Б’ жамоага ўтадими”, деб хулоса қилди мураббий.
Сўнгги йилларда жамоанинг ўйин услуби қандай ўзгарган бўлса, Симеоне ва унинг ишончли мураббийлари ҳам вақт ўтиши билан футболчиларга қачон талаб қўйиш кераклигини ва қачон бироз дам олиш кераклигини ўргатишди.
“Симеоне ўз футболчиларига ҳаддан ташқари кўп юкламалар бериб юборади, бу эса уларнинг услубдан зерикиб қолишига сабаб бўлиши мумкин”, – дейди клуб вакилидан бири. Аммо улар қанчалик чарчаган бўлишидан қатъий назар, ҳозирда “Атлетико” камдан-кам кузатиладиган ҳолатда. Яъни улар чемпионатда энг ишончли жамоа бўлиб кўриняпти.
Мана улар учун икки клубнинг соясидан чиқишга имконият. Ҳозир бўлмаса қачон?
Руслан Максимов тайёрлади