Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Виктор Кумиков: «Ўзбек футболи даражаси пасайган»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" — "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта қийин ўйин ўтказдик. Баҳс олти очколик эканлигини барчамиз ҳис қилиб тургандик. Балки бугун яхши ўйин кўрсата олмагандирмиз. Бироқ уч очко ишлашни уддасидан чиқа олдик, деб ўйлайман. Умуман олганда майдонда тенгма-тенг кураш кечди", — дейди Виктор Кумиков.

— Легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида Павел Забелинни туширдингиз. Эртароқ тушганида фойдаси кўпроқ тегиши мумкин эдими?
— Жамоамиздаги бир нафар легионер Қозоғистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ҳали тикланишга улгургани йўқ. Лекин ҳар эҳтимолга қарши ушлаб турдик. Умуман олганда ёмон ўйнамади.

— Ўз вақтида "Машъал"да фаолият олиб боргансиз. Ўша вақтдаги жамоа билан ҳозиргиси ўртасида фарқ катта. Бугун мазкур жамоани ютишни билармидингиз?
— Мен "Машъал"ни бошқарган вақтимда футболчилар кучлироқ эди. Жамоа юқори ўринлар сари курашган. Ҳозирда бундай даражадаги футболчилар йўқ. Менинг фикримча, футбол даражаси пастлади. Буни ўзбек клубларининг халқаро майдондаги иштироки ҳам айтиб турибди. Ўзбекистон чемпионатида бир нечта кучли жамоалар совринли ўринлар учун курашарди. Ҳозир фақат "Пахтакор" фаворит. Қолган ўринлардаги жамоаларнинг савияси деярли бир хил. Кимда пул бўлса барқарор қатнашмоқда. Академияси, инфратузилмасига эга клублар қолганлардан ажралиб турибди.

— Сизнингча, бугун "Машъал" ўйнай олмадими ёки тўп тепишни истамадими?
— "Машъал" ёмон ўйнамади. Бизга босим уюштиришга ҳаракат қилди. Биз пенальтини голга айлантирдик.

— Александр Хомяков билан муносабатларингиз қандай?
— Яхши. У Қозоғистон чемпионатида қўл остимда тўп тепган. Александр Хомяковни мураббий сифатида Ўзбекистонга олиб келганман. Муносабатларимиз кўнгилдагидек.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 20:10, 09.09.2021.
Ўқилди: 3833 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.