Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Моуриньо: «Вазифамиз – ғалаба ёки самарали дуранг»

Баҳо:
+ | -
ФОТО: Getty Images

«Реал» бош мураббийи ЕЧЛ нимчорак финалининг ЦСКАга қарши бўлиб ўтадиган ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шахсан ўз номимдан ва футболчиларим номидан шу кунларда Испания кубогида «Барселона»ни ниҳоят мағлубиятга учратган «Реал» баскетбол клубини табрикламоқчиман. Эртанги ўйин ўтадиган шароит ҳақида гапирадиган бўлсам, биз майдонга тезда кўникиб, яккакурашларда кучлироқ бўлишимиз талаб этилади. Ҳа, ҳаво ҳароратида плюс 10 дан минус 10 нинг фарқи бор. Ҳа, сунъий майдонга одатланмаганмиз. Лекин шундай шароитларда ҳам биз ўз кучимизни кўрсатишимиз керак.

ЦСКА нафақат «Интер», 2004 йилда «Челси» билан ҳам учрашган. Клубнинг барқарор таркиби бор. Ака-ука Березуцкийларни, Алдонин, Шемберас, Игнашевичларни санаб ўтишим мумкин. Ҳа, жамоа Вагнер Лавдан ажралди, бироқ Думбия бор. ЦСКА бир текисда, юқори даражада ўйин кўрсатувчи клублар сирасига киради. Жамоа таркибининг барқарорлиги ва эришаётган натижалари эса молиявий барқарорликдан далолат беради.

Ҳозирча таркиб борасидаги саволларга жавоб бермайман. Ҳали ўйинга режа ишлаб чиқилмоқда, рақибни ўрганишда давом этяпмиз. Таркиб ўйинчиларга маълум бўлиб улгурмасиданоқ газеталар саҳифасида пайдо бўлишини ёқтирмайман. Вазифамиз – Москвада ижобий натижани қўлга киритиш. Мен ғалаба ёки самарали дурангни шундай натижа, деб ҳисоблайман. Энг асосийси – чорак финалга ишонч билан чиқиб олиш», – дея Моуриньо сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Манба: www.sports.ru

«Реал» баскетбол клубининг ғалабасидан хурсандман, денг?..
Унда «Камп Ноу»да яна бир бор ғалаба қозонилганда «Барселона» мухлислари буни чемпионлик, деб қабул қилишларига қарши бўлмассиз?

Киритилди: 06:30, 21.02.2012.
Ўқилди: 14018 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.