"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигасининг 4-турида "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйиндаги иккинчи голини урган вазиятда 32,5 км / соат тезликка югурган.
Маълумот ўрнида, Премер-лиганинг энг тезкор ўйинчиси "Саутгемптон" ҳужумчиси Адам Армстронг ҳисобланади. Унинг тезлиги соатига 35,65 км. Иккинчи ўринда "Вулверхэмптон" аъзоси Адама Траоре - 35,6 км / соат.
Шу тариқа КриРо Англия чемпионатининг айни пайтдаги энг тезкор учинчи футболчисига айланди.