Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АПЛнинг «Реал Мадрид»га қилган энг яхши ўнта «экспорти»

Баҳо:
+ | -

13 карра Европа чемпионлари Англия миллий лигасининг ёш иқтидорларини танлаб, саралаб олишда ўта устаси фарангга айланган. Шу сабаб тарихда кўплаб АПЛнинг собиқ юлдузлари Мадридда порлаган. Қуйида сизга шундай футболчилар ўнталигини ҳавола этамиз.

 

1. Стив Макманаман (Англия)

Стив Мак «Ливерпул» тарикибида 364 марта майдонга тушгач, 1999 йилда «Реал»га эркин агент сифатида кўчиб ўтади. Анча тажрибали вингер бу кўчишдан кейин шонли онларга эга бўлди. У мадридликлар сафида икки марта ЕЧЛни, икки марта Ла лигани ва УЭФА Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўла олган. Стив « Los Blancos» таркибида 157 марта майдонга тушган. 1999-2000 йилги мавсумдаги Европада тенгсиз деб топилиш, Макни чет эл клуби билан Еврокубокларда ғолиб чиққан илк инглиз футболчисига айлантирди.

2. Девид Бекхем (Англия)

2000 йиллар бошидаги энг сотуви баланд футболчи, Мадридга кетишдан олдин «МЮ» билан олтита АПЛ тожи, ЕЧЛ соврини ҳамда иккита мамлакат кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлади. Бекхем 2003 йилда кўчишни амалга оширади ва Флоринтино Перезнинг галактикос даврига энг мос тушган футболчилардан бирига айланади. 30 миллион евролик Девид Мадридда тез орада ўз ўйинини қура бошлайди.

3. Гарет Бейл (Уэлс)

Уэлслик суперюлдуз Гарет Бейл етти йиллик «Реал»даги ўйинлари мобайнида кўплаб совринларни қўлга киритади. У 2013 йилда 85 миллион фунт эвазига сотиб олинган эди. 4 марта ЕЧЛ ғолиблиги, бир марта мамлакат чемпионлиги, бир марта мамлакат кубоги, уч марта УЭФА Суперкубоги ҳамда учта Клублар ўртасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ҳужумкор футболчи билан бу борада баҳслашиш қийин.

4. Криштиану Роналду (Португалия)

Буюк футболчини кўрсатган ўйини, уни мавқейидан дарак беради. 438 ўйинда 451 та гол уриш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бу учун даҳо бўлиш лозим. Унинг 2016 йилда «Билбао» дарвозасига киритган акробатик услубдаги голи ҳаммани ёдида қолган эди. Кришда бундай голлар кам эмас, аслида. «Реал» Роналду имзоси учун «МЮ»га 94 миллион фунт тўлаган эди, ўшанда. У клуб тарихидаги энг яхши футболчи. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди.

5. Лука Модрич (Хорватия)

Кичкина Лука қарийб 10 йилдан бери «Реал»ни юраги бўлиб келади. У жамоада балансни таъмин этувчи ўйинчи. Тони Кросс ҳамда Каземиро билан Модрич катта салоҳият ҳосил қилган. 2012 йилдан бери «Реал» ярим ҳимоясини усиз тасаввур эта олмаймиз. У кетгач, жойи билиниши аниқ. 35 ёшли футболчи 2018 йилда Олтин тўп совринини олган ва бу мутлақо ҳаққоний эди.

6. Рууд ван Нистерлоой (Нидерландия)

68 та учрашувда 46 та гол, бу шунчаки рекорд даража. Рууд ўз даврининг энг яхши футболчиси эди. У Фергюссен билан оралари бузулгач, «МЮ»дан «Реал»га ўтиб кетади. Унинг келиши Мадридда аланга каби бўлди. Жамоа ўйинида ўсиш кузатилди. Айтиш керакки, унинг кетиши нисбатан тезроқ рўй берди. Аммо у дастлабки мавсумидаёқ жамоасига Ла лигани ютиб берган эди.

7. Майкл Овен (Англия)

«Ливерпул»даги фаолияти билан бутун дунёга яхши таниш бўлган Овен 2004 йилда мерсисайдликлар билан хайрлашади. «Реал» эса шу заҳоти у билан боғланиб, 12 миллион эвазига сотиб олади. Футболчи мадриклар сафида атиги бир мавсум ҳаракат қилганига қарамасдан, 45 та учрашувда 16 та гол соҳибига айланган.

8. Хаби Алонсо (Испания)

Ўз даврининг, балки бутун даврларнинг энг яхши ва мукаммал яримҳимоячиларидан бири, Хаби Алонсо мудофаанинг кучли таянчи эди. Футбол майдонида мураббийлар кўрсатмасини оғишмай бажара оладиган инсон, ҳамма учун бирдек севимли бўлган. Алонсо «Ливерпул»да яхши даврларини ўтказди. Аммо унинг «Реал»даги 5 мавсуми совринларига бой ўтди. У Европада ҳамда Испанияда жамоасини тенгсизга айлантирганди.

9. Арьен Роббен (Нидерландия)

«Реал» катта маблағ истаб ўзининг голланд триоси: Роббен, Снейдер ҳамда ван дер Вартни сотиб юборади. Ундан тушган маблағ эса Роналду ва Какани олиб келиш учун сарф этилади. Шунга қарамасдан кучли чапақай футболчи бўлган Роббен Испаниядаги исталган ҳимоячи ёки дарвозабонни ўзининг зарбалари билан ранжитиб ташлаганди.

10. Тибo Куртуа (Бельгия)

Бельгиялик посбон «қаймоқранглилар»га қўшилганидан кейин, Ян Облакнинг 4 йиллик «Замора» соврини(Ла лиганинг энг яхши дарвозабони соврини)ни 2019-20 йилги мавсум натижаларига кўра, тортиб олишга муваффақ бўлади. У Ла лигада ҳозиргача 200дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Бунда «Атлетико»даги пайтлари ҳам ҳисобга олинган. У «Челси»га кетиб, ундан «матрасчилар» рақиби «Реал»га қайтиб келади. Куртуа «Реал» тарихидаги энг қиммат дарвозабонлар қаторидан жой олган.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:18, 13.09.2021.
Ўқилди: 8261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.