"ПСВ" ярим ҳимоячиси Марио Гётце Европа лигасида жорий ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Германиялик футболчи гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда (2:2) битта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
29 ёшли Гётце 2020 йилдан буён "ПСВ" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб сафида барча мусобақалар доирасида 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассист муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.