Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Англия лига Кубоги. «Манчестер Юнайтед» мусобақа билан хайрлашди, «Челси» ва «Тоттенҳэм» пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -

Англия лига кубогининг 3-босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар 22 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Вест Ҳэм»ни қабул қилди. Учрашувнинг 9-дақиқада Мануэль Лансини лондонликларни олдинга олиб чиқди. Бу гол якунда учрашув тақдирини ҳал қилди ва Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Лига Кубогидаги иштирокини якунлади.

«Челси» клуби «Астон Вилла»га қарши баҳс олиб борди. Иккинчи бўлим дебютида Тимо Вернер меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай «Астон Вилла» мувозанатни тиклади. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида омад «кўклар» томонида бўлди.

«Арсенал» қуйи лига вакили «Уимблдон» билан беллашди. 11-дақиқада Александер Ляказетт пенальтини голга айлантирди. 77-дақиқада Эмиль Смит-Роу ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Орадан кўп ўтмай Эдвард Нкетиа якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.

«Вулверҳэмптон» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Пенальтилар сериясида эса Лондон клубининг қўли баланд келди.

Англия лига кубоги, 3-босқич баҳслари
22 сентябрь, чоршанба
«Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳэм» 0:1
Гол: 0:1 – 9 Лансини.
«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Байи, Линделеф, Диогу Далот, Теллес (Эланга, 73), Матич, Мата (Гринвуд, 62), Лингард (Бруну Фернандеш, 72), ван де Бек, Санчо, Марсьяль.
«Вест Ҳэм»: Ареоля, Доусон, Диоп, Фредерикс (Соуфал, 17), Масуаку (Влашич, 69), Ярмоленко, Лансини (Форнальс, 69), Крал, Нобл, Боуэн, Жонсон.

«Челси» — «Астон Вилла» 1:1
Пенальтилар серияси — 4:3
Голлар: 1:0 – 54 Вернер, 1:1 – 64 Арчер.
«Челси»: Аррисабалага, Чилуэлл, Сарр, Жеймс, Чалоба, Канте (Маунт, 46), Сауль (Лукаку, 76), Зиёш (Баркли, 76), Лофтус-Чик, Ҳадсон-Одои, Вернер.
«Астон Вилла»: Стир, Янг, Туанзебе, Хоз, Кеш (Конса, 77), Накамба, ал-Ғози, Сансон (Чуквуэмека, 42), Буэндиа, Траоре (Филожин-Байдейс, 64), Арчер.

«Арсенал» — «Уимблдон» 3:0
Голлар: 1:0 – 11, пенальти Ляказетт, 2:0 – 77 Смит-Роу, 3:0 – 80 Нкетиа.

«Вулверҳэмптон» — «Тоттенҳэм» 2:2
Пенальтилар серияси — 2:3
Голлар: 0:1 – 14 Ндомбеле, 0:2 – 23 Кейн, 1:2 – 38 Дендонкер, 2:2 – 58 Поденсе.

«Миллуолл» — «Лестер» 0:2
Голлар: 0:1 – 50 Лукман, 0:2 – 88 Ихеаначо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:15, 23.09.2021.
Ўқилди: 4552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик