Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЕЧЛ. Конте ва Лукакусиз «Интер» ҳали ҳам хавфлими?

Баҳо:
+ | -

Италия чемпиони сифатида ЕЧЛда иштирок этаётган «Интер» жамоаси ёзги трансферлар ойнасида бир қанча ўзгаришлар қилишга мажбур бўлди. Ашраф Хакими ва Ромелу Лукакуларнинг жамоадан кетиши, клуб ўйин даражасига таъсир қилди. Шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар ҳақида ушбу блогда сўз юритамиз.

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 26

Қандай етиб келишди: Италия чемпионлари

Ўтган мавсум: гуруҳ босқичи (4-ўрин)

Еврокубоклардаги энг яхши иштирок: ғолиб (1963/64, 1964/65, 2009/10)

 

Бош мураббий: Симоне Инзаги

Инзаги «Лацио»даги футболчилик фаолияти давомида А Церийа ва уч карра Италия клубоги соҳиби бўлган. 45 ёшли мутахассис ўзининг 5 йиллик фаолияти мобайнида шунингдек, Римга маҳаллий кубокни олиб берган. Тактик нуқтаъи назар билан қаралганда, у Антонио Контенинг давомчиси сифатида кўрилмоқда. Контенинг кетиши ҳам жамоанинг ўйини услубига таъсири сезилмаган бўлса ҳам, даража борасида фарқ билинмоқда.

Асосий ўйинчи: Николо Барелла

Ўтган мавсум А Церийанинг энг яхши ярим ҳимоячиси мукофотига сазоввор бўлган 24 ёшли хавбек жамоанинг асосий юлдузи ва чемпионликда энг катта ҳисса қўшган футболчи ҳисобланади. Ўзининг ижодкорлиги билан ажралиб турадиган Барелла майдонни бир тарафидан бошқа томонига ўтишда жуда ҳам хавфли. У ўтган мавсум «Интер»нинг 46 ўйинида қатнашди ва Италия терма жамоасига Евро-2020 мусобақасида ёрдам берди.

Ёзги энг катта хариди: Эдин Жеко

35 ёшли ҳужумчининг олдида катта вазифа - Лукакунинг марказдаги ўрнини тўлдириш турибди. У бельгиялик билан жисмоний куч томонлама рақобатлаша олмайди, шунга қарамай боснияликнинг ошқа қуроллари бор ва ўзининг нозик техникаси орқали шерикларини ҳужумкор ўйинга кўпроқ жалб этиши мумкин.

Ўйинини кўриш керак: Дензел Думфрайс

Мураккаб вазифалар ҳақида гап кетганда, буни Дензелга нисбатан ишлатиш ҳам мумкин. Ёзги тансферлар ойнаси вақтида ПСЖга йўл олган марокашлик латералнинг ўрнини тўлдириш ПСВ собиқ ҳимоячисининг чекига тушган. Унинг ўйинга қўшадиган сурати «нераззурилар» учун асосий нуқта бўла олади. 25 ёшли аллақачон Нидерландия террмаси сафида 25 ўйин ўтказишга улгурди ва ушбу ёзда ўтказилган Европа чемпионати гуруҳ босқичида иккита гол урди. Аммо, А Церийа футболига тезда киришиб кетишига тўғри келади.

Биласизми?

«Интер» Чемпионлар Лигасининг ортда қолган уч мавсумида гуруҳ босқичида плей-оффга йўл олишни уддалай олмаган.

«Интер» жорий мавсум гуруҳ босқичида «Реал», «Шахтёр» ва Молдованинг «Шерифф» клублари билан беллашади. Дастлабки турда Милан жамоаси мадридликларга ўз майдонида имкониятни бой берди - 0:1.

Манба: uefa.com
Киритилди: 07:36, 27.09.2021.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик