Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Мисрга қарши ўйин соат 21:00 да бошланади

Баҳо:
+ | -

Бугунги Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да «Ан-Наср» стадионида бошланади.

Қайд этиш жоиз, уч кун аввал Ўзбекистон Ироқ олимпия терма жамоасига қарши расмий ўйинда майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Миср бўлса Руминия олимпиячиларига қарши ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобини қайд этган.

25 февраль куни Марат Мифтахутдинов ва Тоҳир Кападзе бошчилик қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахт Тошкентга қайтиб келади. 29 февраль куни эса БААга қарши гуруҳдаги сўнгги тур ўйинига тайёргарлик кўриш учун Туркияда ташкил этиладиган 10 кунлик йиғинга йўл олинади.

Лондон-2012 олимпиадасига чиптани қўлга киритиб бўлган Миср олимпия терма жамоаси халқаро ўртоқлик ўйинларига катта эътибор қаратмоқда. Олинган хабарга кўра мисрликлар яқин вақт ичида Испания, Франция, Россия олимпия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:57, 24.02.2012.
Ўқилди: 11554 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.