Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Альваро Арбелоа Бекободдаги футбол академиясининг тантанали очилиш маросимига келади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Бекободнинг “Металлург” футбол клуби қошида “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академияси фаолиятини бошлаяпти. Қисқа муддат ичида клуб муассиси – Ўзбекистон металлургия комбинати саъйи ҳаракати билан академия учун ажратилган бино капитал таъмирдан чиқарилди ва янги мавсум учун ўқувчи ёшларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилди. “Металлург” ПФК қароргоҳининг ёнгинасида жойлашган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академиясининг тантанали очилиш маросимига 5 октябрь санасига режалаштирилмоқда.

Тантанали очилиш маросимига келадиган нуфузли меҳмонлар орасида қироллик клуби – “Реал” (Мадрид) нинг собиқ футболчиси ва ҳозирги элчиси Альваро Арбелоа ҳам бор. «El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation» футбол академиясининг очилиши учун у 5 октябрь куни тонгда Ўзбекистонга учиб келади.

Альваро Арбелоа 1983 йилнинг 17 январь санасида Испаниянинг Саламанка шаҳрида таваллуд топган. 2002 – 2006 ҳамда 2009 – 2016 йиллар мобайнида “Реал” (Мадрид) жамоаси шарафини ҳтмоя этган. Қироллик клуби таркибида 156 учрашувда майдонга чиққан ва рақиблари дарвозасига 3 та гол киритган. Испания ўсмирлар, ёшлар, олимпия ҳамда миллий терма жамоаларига жалб этилган. 2010 йилги Мундиалда Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган. Икки карра Европа чемпиони. Испания чемпиони (2011/12), Испания кубоги (2010/11, 2013/14), Суперкубоги соҳиби (2012), УЕФА чемпионлари лигаси ғолиби (2013/14, 2015/16), УЕФА Суперкобоги соҳиби (2014) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2014) бўлган.

Айни пайтда “Реал” (Мадрид) U-14 жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 16:48, 28.09.2021.
Ўқилди: 3054 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик