Кириш Регистрация
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания 3-2 Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио

ЕЧЛ. «Бавария» - "Динамо Киев". Учрашувлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Бугун «Бавария» ўз майдонида Киевнинг «Динамо» клубини қабул қилади. Мазкур баҳс учун қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Хабарингиз бор, жорий мавсум Чемпионлар Лигаси E гуруҳида қатнашаётган мюнхенликлар илк турда Каталонияда «Барселона» устидан йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди ва полшалик Роберт Левандовски ЕЧЛдаги 74 ҳамда 75-голларини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўз навбатида Украина клуби ўз майдонида «Бенфика» билан нурсиз дуранг ўйнади.

 

Олдинги учрашувлар

Жамоалар 2000 йилнинг март ойидан бери илк марта тўқнаш келишаётган бўлсада, унга қадар 10 ўйинда беллашишган. Шулардан бештасида «Бавария», тўрт баҳсда эса Украина клуби ғалаба қозонган.

Иккала жамоа ҳам 1999/2000 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси иккинчи гуруҳ босқичида ўз майдонида ғалаба қозонган. Пауло Серхионинг сўнгги дақиқалардаги голи «Бавария»га Мюнхенда ғалаба келтирган (2:1). Киевда эса Каха Каладзе ва Гиорги Деметрадзе «Динамо»га 3 очко олиб берган.

«Динамо»нинг 1977 йилдан бери «Бавария» устидан биринчи ғалабасига қарамасдан, Мюнхен клуби С гуруҳида етакчи бўлган ва чорак финалга йўл олган. Киевликлар эса «Реал» билан тенг очко тўплаган лекин, бошқа кўрсаткичлар эвазига гуруҳда учинчи ўринни олиб мусобақани тарк этган. Ўша мавсум мадридликлар ЕЧЛ чемпиони бўлишган.

«Бавария» 1998/99 йилги Чемпионлар Лигасида ҳам финалга чиққан. Ўшанда клуб айнан "Динамо Киев"ни мағлуб этганди. Дастлабки баҳсда киевликлар сафида Александр Шевченко дубл қайд этган ва 12 дақиқа ичида Эффенберг ҳамда Янкер мувозанатни тиклашган. Мазкур баҳсда Киев жамоаси 2:0, 3:1 ҳисобларида олдинга чиқиб олганини ҳам таъкидлаш керак. Жавоб баҳсида Марио Баслернинг ягона голи умумий ҳисобни 4:3 га келтирган ва немис гранди учун финал эшикларини очган.

«Динамо» «Бавария» билан дастлабки 4 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган. Олег Блохин 1975 йилги УEФА Суперкубогининг иккала ўйинида ҳам гол уришга эришган.

1975 йилги мағлубият «Бавария» учун «Динамо» билан бўлган Мюнхендаги 5 ўйинда ягона ғалаба қозона олмаган баҳс бўлган.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Марко Гуида (Италия)

Қанот ҳакамлари: Филиппо Мели, Жоржио Перетти (Италия)

Захира ҳаками: Фабио Мареска (Италия)

ВАР: Маурисио Мариани (Италия)

ВАР ёрдамчиси: Паоло Валери (Италия)

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 07:40, 29.09.2021.
Ўқилди: 1845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4406]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [3847]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2523]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [1946]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [1942]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [1904]

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимояни кучайтириш учун яна бир номзодни топди [1810]

Жуд Беллингем сотилмайди — “Реал Мадрид” “Челси” таклифини рад этди [1659]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1571]

Хаби Алонсо «Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўрнига бош мураббийликка номзодлар рўйхатига киритилди [1552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.