Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Қизил иблислар» «Сариқ сув ости кемаси»га қарши: «МЮ» - «Вильяреал» (превью)

Баҳо:
+ | -

Мусобақа: УЕФА Чемпионлар лигаси(гуруҳ босқичи)
Ўйин вақти: 2021 йил, 29 сентябрь, чоршанба
Ўтказилиш жойи: Англия, Манчестер, «Олд Траффорд» ўйингоҳи
Бош ҳакам: Феликс Цвайер(Германия)
Ўйин старти: маҳаллий вақт билан 20:00(Тошкент вақти билан 00:00)

«Манчестер Юнайтед» клуби бугун тунда Испаниянинг «Вильяреал» жамоасини ўз уйида меҳмон қилади. Ушбу баҳс 2019 йилнинг апрель ойидан буён мухлислар билан тўла бўлган Орзулар театри - «Олд Траффорд» ўтказилажак Еврокубок мусобақасидир. Ушбу тўқнашув олдидан қуйида жуфтликлар ҳақида бир қадар маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

«МЮ» ҳақида

Эдинсон Кавани ўтган шанба ўтказилган «Астон Вилла»га қарши баҳсда жамоа сафига қайтган эди. Ўша куни «қизил иблислар» мудофааси қалқонлари бўлган Люк Шов ҳамда Ҳарри Магуайр жароҳат олиб майдонни эрта тарк этиша мажбур бўлган эди. Сульшер томонидан бу футболчилар ҳолати ҳақида сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилган. Арон Ван-Биссака ушбу ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Негаки, у дастлабки турда «Янг Бойз»га қарши қизил карточка олган.

«Вильяреал» ҳақида

Испан клубида таркиб билан боғлиқ муаммолар нисбатан жиддийроқ тус олган. Улар Англия сафарига Саму Чукунзеве, Дани Раба, Жерард Морено ҳамда Ереми Пиноларсиз чиқишган. Шунингдек, Френсис Коклен ҳам дисвалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмайди. Клуб «Реал» қарши сўнгги ўйинида Хуан Фойтдан ҳам айрилган эди. Аммо аргентиналик футболчи машғулотларга қайтгани ва ушбу баҳсда фойдаланилиши мумкинлиги айтилган. Эмери бу тўқнашув учун кўп эҳтимол 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланади.

Бугунги учрашув жуфтликлар ўртасида тарихдаги олтинчиси бўлади.2005-2006 ҳамда 2008-2009 йилларда ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўртта ўйин бўлиб ўтган ва уларнинг бари 0-0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Бу йили май ойида, Европа лигаси финалида жамоалар бешинчи марта тўқнаш келишди ва унда дуранг қайд этилганди. Пенальтилар церийасида «Вильяреал» ғолиб чиққан.
Ўтган ҳафта «қизил иблислар» учун жуда мураккаб бўлди. Улар ўз уйида мағлубият аламини таътиб кўришга мажбур бўлдилар. Жамоа сўнгги учта ўйинда фақат 1 та ғалаба қайд эта олди, холос. Шундай бўлсада, клуб АПЛ жадвалида етакчидан атиги 1 очко ортда қолмоқда. Сульшер шогирдлари ЕЧЛда ҳам ишларини яхшилаб олишлари зарур.
«Вильяреал» дастлабки турда «Аталанта» билан дуранг ўйнаган эди. Шундан кейин «Малёрка» ҳамда «Реал» билан ҳам кетма-кет дуранглар қайд этди. Клуб мавсум давомида фақат бир марта, «Элче»га қарши 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қолган баҳслар дуранг билан якунланган. Бу эса «сариқ сувости кемаси»ни Ла лигада 11 ўринда жойлашишига сабаб бўлди.

Таҳминий таркиблар:
«МЮ» учун:
Дарвозада: Де Хеа;
Ҳимояда: Далот, Варан, Линделёф, Теллес;
Таянч й,ҳ: Мактоминай, Погба
Ҳужумкор й,ҳ: Гринвуд, Фернандеш, Санчо;
Ҳужумда: Роналду.

«Вильяреал» учун:
Дарвозада: Рулли;
Ҳимояда: Фойт, Албиоль, Торрес, Педраза;
Ярим ҳимояда: Парехо, Капу, Тригерос;
Ҳужумда: Гомез, Алкасер ҳамда Данжума.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:55, 29.09.2021.
Ўқилди: 2218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик